Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2020, Тошкент вақти: 17:24

Лавров: Чехия ҳукумати Конев ҳайкалини жойига қўйиши лозим


Прагада 1980 йилда ўрнатган Конев ҳайкали ўтган ой олиб ташланди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Чехия расмийлари ўтган ойда олиб ташланган совет маршали Иван Конев ҳайкалини ўз жойига қайтариши кераклигини таъкидлади.

РБК хабар агентлигига берган интервьюсида Лавров ҳайкалнинг олиб ташланиши учун чехлар берган изоҳни «ёш бола гапи» дея таърифлаб, ҳайкал олиб ташлангани Россия ва Чехия ўртасида 1993 йилда имзоланган дўстона муносабатлар тўғрисидаги келишувга зид эканлигини таъкидлади.

Чехия расмийлари ҳайкални олиб ташлаш қарорини Праганинг 6-тумани мэри чиқарганини билдирган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳайкал маҳаллий музейга ўрнатилади, унинг ўрнига шаҳар озод қилинганига бағишланган бошқа ёдгорлик ўрнатилади.

Конев ўз аскарлари билан 1945 йилнинг 9 майида Прага шаҳрини озод қилишни ўз якунига етказган.

Совет маршали ҳайкалининг олиб ташлангани Россия ғазабини келтирди. Чехия матбуотида Москва уч нафар чехиялик сиёсатчини заҳарлашни режалаштиргани ҳақидаги хабарлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада совитди.

Россия томони чех сиёсатчиларни заҳарлашни режалаштиргани ҳақидаги иддаоларни рад этиб, бу айбловларни Россияни ёмонотлиқ қилиш уринишлари доирасида ўйлаб топилган уйдирма деб атади.

Коммунистик Чехословакия ҳукумати 1980 йилда ўрнатган Конев ҳайкали 1989 йилда коммунизм қулаганидан бери бир неча марта вандализм нишони бўлган эди.

Сўнгги хабарлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG