Линклар

Шошилинч хабар
28 октябр 2020, Тошкент вақти: 22:46

Афғонистонда Толибон билан эришилган шартномага биноан юзлаб асир озод қилинди (ВИДЕО)


Толибларнинг озод этилган маҳкумлари, 26 май, 2020

Афғонистон ҳукумати ҳамда Толибон жангари гуруҳи жорий йилинг февралида АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган келишув шартларига биноан юзлаб асир озод қилинди.

Келишувга кўра, Афғонистон ҳукумати Толибоннинг 5000 га яқин аъзосини, жангари гуруҳ эса 1000 нафар ҳукумат ходими ва оддий фуқарони озод этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Асир алмашиш ўз якунига етганидан сўнг, Қобулдаги ҳукумат ва Толибон расман тинчлик музокараларини бошлаши кутилмоқда.

30 май куни Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жавид Файсал 710 нафар Толибон асири қўйиб юборилганини билдирди.

Бу билан расмий Қобул озодликка чиқарган асирларнинг умумий сони 2700 га етди.

Толибоннинг Қатардаги бошқарув идораси матбуот котиби Суҳаил Шоҳин Афғонистон хавфсизлик кучларининг 37 ходими қўйиб юборилганини айтди.

Шоҳиннинг сўзларига кўра, Толибон бугунга қадар умумий ҳисобда 420 нафар ҳукумат асирини қўйиб юборган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG