Линклар

Шошилинч хабар
28 октябр 2020, Тошкент вақти: 11:30

Ўш манзаралари: Олийгоҳга осилган Мирзиёев сурати, Ортиқхўжаевнинг қанд дўкони, Ўзбекистон қурган гимназия

Ўш кўчаларини кезсангиз Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб биноларга кўзингиз тушади. Марҳум президент Ислом Каримов даврида ташкил топган олийгоҳ биноси олдида бугун Шавкат Мирзиёевнинг сурати осиғлиқ. Бу университет ўзбек-қирғиз дўстлиги рамзи сифатида қабул қилинади.

Шаҳардаги замонавий мактаб-гимназияни Ўзбекистон икки йил аввал қуриб берганини ҳар бир ўшлик билади.

Crafers дўкони олдидан ўтган ўшликлар ушбу ширкатнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарашли деган иддаони билдиради.

Шаҳар кўчаларини айланиб, ўн йил аввалги низолар пайти вайрон бўлган бинолардан бир нечтаси шу кунларда таъмирлана бошлаганини кўрасиз, айни пайтда саноқли бинолар ҳануз ташландиқ ҳолда ётгани дилни хира қилади.

Июнь воқеалари пайти ёниб кулга айланган ўзбек театри зали бугун томошабинлар билан тўла.

Ўша пайтлари вайрон бўлган Навоий ҳайкали атрофи яқинда таъмирланиб, йиллар давомида билдириб, келинган танқидларга чек қўйди.

Озодлик мухбири Шерзод Юсуф Ўш кўчаларини кезиб, шаҳарнинг бугунги манзараларини суратга олди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG