Линклар

Шошилинч хабар
11 июл 2020, Тошкент вақти: 16:19

WhatsApp пул юбориш ва қабул қилиш хизматини йўлга қўйди


WhatsApp мессенжери Ҳиндистонда ўтказилган синов фазаси ортидан Бразилияда тўлов хизматини йўлга қўйди. Ушбу хизмат бошқа давлатларда қачон йўлга қўйилиши ҳозирча номаълум.

Эндиликда Бразилиядаги фойдаланувчилар Facebook Pay хизмати орқали пул жўнатиши ёки олиши мумкин. WhatsAppга эгалик қулувчи Facebook ширкати Facebook Pay хизматининг қадамма-қадам жорий қилинишини айтиб келади.

WhatsApp орқали пул юбориш ва олиш индивидуал фойдаланувчилар учун бепул. Бизнеслар эса 3,99 фоиз комиссия тўлаши керак.

Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар ўз карталарини WhatsApp ҳисобларига улашлари лозим. Транзакциялар фойдаланувчи бармоқлари изи сенсори ёки 6 рақамли PIN код билан ҳимояланади.

Хизмат фойдаланувчилар томонидан қандай кутиб олиниши ҳозирча номаълум.

WhatsApp айни дамда жаҳон бўйлаб 2 миллиард фойдаланувчига эга. Бразилия деярли ҳар бир фуқароси WhatsAppдан фойдаланувчи давлатлар сафига киради.

Расмий WhatsApp блогида Бразилия бўйлаб тўлов хизматидан 15 июндан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлиши эълон қилинди.

Бу орада WhatsApp жамоаси иловадан бир пайтда бир неча мосламада фойдаланиш функциясини жорий қилиш устида ишламоқда. Масалан, фойдаланувчилар иловага бир пайтнинг ўзида ҳам смартфондан, ҳам планшет​ компьютердан киришни истайдилар.

WABetaInfo нашрининг хабар қилишича, бундай функция деярли тайёр ва яқинда синовдан ўтказилади.

Айни дамда WhatsAppдан фақат бир мосламада фойдаланиш мумкин. Илованинг десктоп версияси эса фақат «кўзгу» бўлиб, ундан фойдаланаётганда телефон ёки планшетдаги асосий илова Интернетга уланиб туриши лозим.

Хабарларга кўра, WhatsApp дастурчилари бошқа янги функциялар, жумладан, сана бўйлаб материал излаш ҳамда хотира ва сақлаш учун янги функцияларни жорий қилиш устида ишламоқда.

XS
SM
MD
LG