Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 23:16

Германияда марксистлар Ленинга ҳайкал ўрнатди


Германияда ўрнатилган Владимир Ленинга ҳайкали, 20 июнь, 2020

20 июнь куни Германиянинг Гельзенкирхен шаҳрида Германия радикал сўл қанот марксист-ленинист партияси (MLPD) рус инқилобчиси Владимир Ленинга ҳайкал ўрнатди.

Ҳайкални очиш маросимида юзлаб одам қатнашди.

Ҳайкал Ленин таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан апрель ойида очилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси бунга тўсқинлик қилди.

Шарқий Германия ташқарисида жамоат жойида Лениннинг илк ҳайкали ўрнатилиши кескин қаршиликка учради.

Гельзенкирхен шаҳри кенгаши ҳайкал ўрнатилишига тўсқинлик қилиш учун марксистлар устидан судга шикоят қилди.

Аммо суд шикоятчиларнинг ҳайкал унга яқин жойлашган банк кўринишини бузиши ҳақидаги аргументини рад этди ва Ленин ҳайкали ўрнатилишига йўл очиб берди.

Ҳайкал жаҳон бўйлаб ирқчиликка қарши норозилик акциялари доирасида АҚШ, Британия, Бельгия, Германия каби давлатларда мунозарали шахслар ҳайкаллари вандализм қурбони бўлаётган ва қулатилаётган бир пайтда ўрнатилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG