Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 13:02

Ленинградда ўзбек трансгендернинг бошсиз жасади топилди. Унинг уч ой олдин ўлдирилгани аниқланди


Россияда Ўзбекистондаги каби гейларга тез-тез ҳужумлар бўлиб туради.

Россиянинг Ленинград вилояти Киров туманида топилган бошсиз жасад Ўзбекистон фуқаросига тегишли экани аниқланди. Бу ҳақда Ленинград вилоят Тергов қўмитасига таянган ҳолда рус нашрлари хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 июнь куни Киров туманидаги Мга дарёсига чўмилиш учун келган 11-синфда ўқувчи ўсмир сувда жасадни топиб олган. У тезликда полицияга хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган полиция бошсиз, қўлсиз ва оёқсиз, аммо аёлларнинг сунъий кўкрагига эга бўлган трансгендернинг жасадини сувдан чиқариб олган.

Экспертиза натижасида жасаднинг оёқлари арра билан кесиб ташлангани аниқланган. Мурданинг қўллари эса курак томонидан синдирилган ва ҳеч қандай воситаларсиз танадан юлиб олинган.

Жасадда катталиги 4 сантиметрдан 20 сантиметргача бўлган ва пичоқ билан берилган тўртта жароҳат излари бўлган.

Полиция жасаддаги сунъий аёллар кўкраги бўлган имплант рақамидан келиб чиқиб, трансгендерга кўкрак операцияси ўтказган хусусий клиникани топган ва 18 июнда унинг шахсини аниқлаган.

Билдирилишича, у Ўзбекистоннинг 23 ёшли фуқароси Хотамжоновдир. У ўзига “Тамара” деб исм қўйган.

“Тамара” Россияга бундан уч йил аввал келган ва бир жойда муқим яшамаган. У Москва ва Петербургда навбатма -навбат яшаган. Москва-Петербург поездининг доимий йўловчиси бўлган.

Экспертиза, шунингдек, “Тамара” камида уч ой аввал ўлдирилганини ҳам аниқлаган.

Терговнинг аниқлашича, “Тамара” Хабаровск ўлкасида туғилган, айни пайтда Петербургда яшовчи “Кассандра” исмли трансгендер билан дугона бўлган.

“Кассандра” полициядан фохишалик билан шуғулланишини яширмаган. Мазкур ходиса юзасидан жиноят иши очилиб, тергов -қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG