Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:20

Сардобаликларнинг тошқин вайрон қилган уйи ўрнида уй қуриб бериш талаби рад этилди; норозиларни ИИБ олиб кетди(ВИДЕО)


Сардоба туманидаги "Дўстлик" маҳалласи 1 май куни Сардоба сув омборида юзага чиққан техноген фалокат оқибатида энг катта талофат кўрган ҳудудлардан биридир.
Сардоба туманидаги "Дўстлик" маҳалласи 1 май куни Сардоба сув омборида юзага чиққан техноген фалокат оқибатида энг катта талофат кўрган ҳудудлардан биридир.

Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ортидан яшаб бўлмас ҳолга келган уйлари ўрнида уй қуриб беришни талаб қилаëтган сардобаликлар 25 июнь куни мажбуран автобусга солиниб¸ ИИБ томонидан олиб кетилди.

Улар яқинларининг Озодликка билдиришича¸ маҳаллий вақт билан эрталабки соат 10 да олиб кетилган 20 га яқин норозилар кун давомида ушлаб ўтирилган¸ телефонлари текширилиб¸ тилхат ëзишгач¸кечки соат 8 атрофида уйига қайтарилган.

Сув тошқинидан энг кўп талафот кўрган "Дўстлик" маҳалласидаги 28 та уй эгаси 25 июнь куни маҳаллага келган туман ҳокими билан гаплашиш учун унинг машинаси олдига чиқиши ортидан олиб кетилди.

Сардоба туман ҳокимлиги ва на ИИБ аксарияти аëллар бўлган бу норозиларнинг нима асосда олиб кетилгани ва кун давомида ушлаб турилганига изоҳ беришни истамади.

Норозиларни ИББ олиб кетди

25 июнь куни Сардоба туман “Дўстлик” МФЙда жойлашган коттежлари сув тошқини етказган зиëн оқибатида яшашга яроқсиз деб топилган уй эгаларидан 20 га яқини¸ гувоҳларнинг айтишича¸ туман ички ишлар ходимлари томонидан "тортқилаб¸ мажбурлаб "махсус автобусга солиниб¸ олиб кетилди.

Олиб кетилганлар яқинлари¸ улар телефони олиб қўйилмай туриб туширилган қисқа видеони Озодликка юборди.

ИИБ томонидан олиб кетилаётган норозилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00

Олиб кетилганлар яқинларининг Озодликка айтишича¸ аксарияти аëллардан иборат бўлган норози уй эгалари эрталаб мазкур ҳудудга келган Сардоба туман ҳокими Абдуазим Хидиров билан гаплашмоқчи бўлиб¸ у ўтирган машина олдига чиққан.

Ҳоким тўхтаб¸ тўпланганларга "уй қурилмаслиги¸ домга чиқиш кераклиги"ни айтган ва кўп ўтмай ИИБ ходимлари аëлларни “йўлтўсарлик”да айблаб¸ уларни ички ишлар бўлими биноси эмас¸ балки унинг яқинида жойлашган мусиқа мактабига олиб келишган.

Эрталабки соат 10 ларда олиб кетишгани бўйича¸ ҳалиям туман марказидаги мусиқа мактабида қамаб ўтиришипти. Ҳокимни тўхтатиб¸ ёлғон ваъдаларига изоҳ талаб қилингани туширилган видеони қидиришяпти экан. Кейин телефонларини олиб қўйишди шекилли¸ бошқа боғлана олмаяпмиз. Ҳаммасининг телефони ўчган”¸ деди ИИБ олиб кетган аëллардан бирининг яқини.

Озодлик маҳаллий вақт билан кечки соат 7 да олиб кетилганлар яқинлари билан боғланганида¸ уларнинг ҳали ҳам уйига қайтмагани хабарини олди.

Орадан бир соатча ўтиб¸олиб кетилганларнинг яқинлари уларнинг уйига қўйиб юборилгани билдирди.

"Ҳокимни ким тўхтатди¸нимага интернетга чиқаряпсизлар¸ деган саволлар беришган. Ҳокимни нимага тўхтатганлари ҳақида тилхат ëздидириб олишган. Уларнинг шартига кўниш¸ яъни домга чиқишга рози бўлиш¸ бошқа ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмасликни айтишган".

Ҳокимлик ва ИИБнинг “хабари йўқ”

Озодлик гаплашган Сардоба туман ҳокими ëрдамчиси ҳоким Абдуазим Хидировнинг 25 июнь куни эрталаб 1-совхоз ( “Дўстлик” МФЙнининг эски номи -таҳр.)га ғалла ўримини назорат қилиш учун кетганини тасдиқлади.

Айни пайтда бу мулозим аëлларнинг ҳоким машинаси йўлини тўсган-тўсмагани ва уларнинг ИИБга олиб кетилганидан бехабарлигини билдирди.

Сардоба туман ИИБ навбатчиси ҳам бундай воқеадан бехабарлиги¸ қайдлар китобида ҳоким машинаси йўлини тўсгани айтилаëтган аëлларнинг олиб келингани қайд этилмаганини билдирди.

ИИБга сиз сўраëтган одамлар олиб келинмади. Ëнимизда мусиқа мактаби бор. У ерга олиб келишган бўлса¸ бундан хабарим йўқ. Бошлиқлар мажлисда¸ бошқа масъулларга улаб беролмайман”¸ деди Сардоба туман ИИБ навбатчиси.

ИИБ навбатчиси олиб кетилганлар тақдирига ¸ бу воқеадан бевосита хабардор ҳамкасбларидан сўраб ойдинлик киритиш сўровини ҳам рад қилди.

Туман ҳокими халқни алдадими ëки вилоят ва республикага “тиши ўтмадими”?

1 май куни Сардоба сув омборида рўй берган техноген фалокат оқибатида бу омборга энг яқин жойлашган “Дўстлик” МФЙдаги уйлар энг кўп талафот кўрди.

"Дўстлик" маҳалласининг тошқиндан кейинги манзараси.
"Дўстлик" маҳалласининг тошқиндан кейинги манзараси.

Биринчи қаторда жойлашган уйлар шифтига қадар сув тагида қолди¸ бу уйларда яшаб келганлар ҳозирга қадар қўшни туманлардаги коллеж биноларида эвакуация қилинганича қолмоқда.

Бу уйларни текширган махсус комиссия мутахассислари улардан 28 тасини яшаш учун яроқсиз деб топиб¸ бузишга қарор қилди.

"Дўстлик" маҳалласидаги 28 та коттеж¸ сув тошқини етказган зиëн ортидан мутахассислар томонидан мутлақо таъмирлаб бўлмас, бутунлай яроқсиз аҳволга келган ва сейсмик жиҳатдан хавф­ли деб топилди.
"Дўстлик" маҳалласидаги 28 та коттеж¸ сув тошқини етказган зиëн ортидан мутахассислар томонидан мутлақо таъмирлаб бўлмас, бутунлай яроқсиз аҳволга келган ва сейсмик жиҳатдан хавф­ли деб топилди.

Улардан 8 таси 8 июнь куни¸ эгалари эвакуация ҳудудида яшаб турган пайтда¸ уларни огоҳлантирмай¸ бузиб ҳам ташланди. Бузилган уйлар ва бузилиши белгиланган қолган 20 коттеж эгалари уч ҳафтадан бери ўз уйлари ўрнида уй қурилишини талаб қилиб келмоқда.

Улар¸ сардобаликларга қарата¸ "халқ билан бамаслаҳат ишлаб¸ ҳаммангизни рози қиламиз"¸ "уйингиз ўрнида аввалгидан ҳам яхши уй қуриб берамиз" деб ваъда қилган президент Мирзиëевга ҳам Озодлик орқали мурожаат қилган эди.

Сардобаликлар мурожаати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:58 0:00

Озодлик яқиндан ëритиб келаëтган бу жараëн давомида 28 коттеж эгаси билан республика¸ вилоят раҳбарлари¸ қолаверса¸ туман ҳокими Абдуазим Хидиров бир неча марта учрашди.

12 июнь кунги учрашувда Хидиров 28 та бузиладиган уй ўрнида худди шундай уй қуриб берилишини ваъда қилган эди.

- Яхши хушхабар. Кеча кечқурун биз вилоятдагилар билан бу ерга келиб¸ бирма-бир кўриб ҳаммасини, шундай тўхтамга келдик. Хуллас¸ бузамиз ҳаммасини. Бузиб ўрнидан янги қурадиган бўлдик. Жойидан янги уй қурадиган бўлдик. Булар ҳозир лойиҳачиларни бугун чақирди вилоятга. Ўтириб ҳисоб-китобини қиляпти ҳаммасининг. Пулини¸ бошқасини¸ проектини ҳаммасини келишяпти. Деворини ғиштдан қиладими¸ панель қиладими¸ нима қилади. Хулласкалом¸ лойиҳасини бугун тугатиб¸ планимиз бўйича¸ эртага келиб¸ сизларга эълон қилишимиз керак. Хуллас¸ яхши хабар¸ кўнгилни хотиржам қилинглар. Бу ерда ўтирмасдан¸ бориб ишларингизни қилинглар, деган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк

23 июнь куни Озодлик гаплашган Сирдарë вилоят ҳокимлиги котибият раҳбари ҳам¸ 28 та уй эгаси қўяëтган талабнинг “ҳафта охирига қадар ижобий ҳал қилинишини” билдирган эди.

Аммо Озодликнинг 23 июнь кунги мақоласидан кейин норозилар билан учрашган Сирдарë вилоят қурилиш бўйича мутасаддилари 24 июнь куни уларга уйлари ўрнида уй қуриб бериш талаби қабул қилинмаганини билдирган.

24 июнь куни 28 та уй эгаси билан учрашган Сирдарë вилоятининг қурилиш бўйича мутасаддилари¸ улар талаби қабул қилинмаслигини билдирган.
24 июнь куни 28 та уй эгаси билан учрашган Сирдарë вилоятининг қурилиш бўйича мутасаддилари¸ улар талаби қабул қилинмаслигини билдирган.

Бу ҳақда Сардоба туман ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган хабарда¸ “ушбу хонадон эгаларига томорқалари ўзларида қолдирилиши билан бирга, 400 метр узоқликда барча қулайликларга эга замонавий лойиҳалар асосида қурилаётган 1480 та хонадонга мўлжалланган, 37 та кўп қаватли уй-жойлардан 3 хонали хонадонлар жорий йилнинг 1-сентябрь кунига тугалланиб ва ажратилади”¸ дейилган.

Аксарияти мол боқиш билан тирикчилик қилиб келган бу хонадон эгаларининг домга чиқишни рад этиб¸ уйи ўрнида уй қуриб бериш талабининг ҳукумат томонидан рад этилгани очиқ айтилмасада¸ расмий хабардан¸ бу талабнинг республика ва вилоят масъуллари томонидан қабул қилинмагани англашилади.

Сирдарë вилоят ҳокимлиги масъули 23 июнь кунги суҳбатда Озодликка бузиладиган 28 та коттеж ўрнига айни типда уй қуриш нархи ҳар иккитаси учун 590 миллионга тушиши ва талабни башариш учун керак 8 миллиард 260 минг сўмни қаердан топиш савол остида эканини билдирган эди.

25 июнь куни Озодлик гаплашган Сардоба туман ҳокимлиги мулозими¸ “ҳокимнинг 28 та уй эгаси талабини республика ва вилоят мутасаддиларига етказгани¸ унинг қабул қилиниши учун астойдил ҳаракат қилганини” таъкидлади.

Лекин туман ҳокими вилоят ва республика даражасида қабул қилинган қарорни ўзгартира олмайди. 12 июнь кунги ваъдаси амалга ошмагани учун ҳокимни айблаш адолатсизлик бўлади. Ҳоким астойдил ҳаракат қилди¸ лекин унинг ваколатлари етмади”¸ деди Сардоба туман ҳокимлигининг Озодлик гаплашган мулозими.

"Дўстлик" маҳалласидаги 28 та уй эгасининг президентга мурожаатига 9 июнь куни муносабат билдирган Ўзбекистон Қурилиш вазирининг 1-ўринбосари Шерзод Ҳидоятов:

- Ҳеч ким улардан ерларини олиб қўймайди. Бемалол фойдаланишлари мумкин. Айни кунларда мазкур хонадон эгалари учун ҳудудга яқин жойдан кўп қаватли уй-жойлар қуриляпти. Ундан ташқари уларга 40 миллион сўмдан моддий ёрдам пули ҳам ажратилди. Қолаверса, маиший техника учун -сертификатлар ҳам топширилди, деган эди.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонинг бузилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида¸ расмий ҳисоб-китобга кўра¸ 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган¸ 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

Бу борада очилган жиноят иши тафсилотлари ҳозирча жамоатчиликка эълон қилинган эмас.

XS
SM
MD
LG