Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:16

Қозоғистон коронавирус қурбонлари учун мотам тутмоқда


Олмаота ҳокимлиги биносидаги пастга туширилган байроқ (архив сурати).
Олмаота ҳокимлиги биносидаги пастга туширилган байроқ (архив сурати).

Қозоғистонда 13 июль коронавирус пандемияси қурбонлари хотираси учун умуммиллий мотам куни, деб эълон қилинди.

Мотам куни барча кўнгилочар тадбирлар ва кўрсатувлар бекор қилинган. Бу куни бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида байроқлар тушириб қўйилади.

Нур-Султон вақти билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан соат 11:00) бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланади. 13 июль куни Қозоғистондаги йирик масжидларда Қуръон тиловат қилиниб, дуолар ўқилади, черковларда эса ибодат маросимлари ўтказилади.

Қозоғистон коронавирус қурбонлари учун мотам тутмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:13 0:00

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 60 минг нафарга яқинлашган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанбага ўтар кечаси 7 июлдан 12 июлгача COVID-19 билан боғлиқ 111 та ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Бугунги кунгача Қозоғистонда, расмий маълумотларга мувофиқ, 375 та ўлим ҳолати қайд этилган. Ўлим статистикасига COVID-19 инфекцияси тасдиқланган, бироқ махсус комиссия томонидан вафот сабаби ўлароқ бошқа касалликлар кўрсатилган юзлаб бемор киритилган эмас.

Қозоғистонда сўнгги пайтда пневмониянинг ҳам кенг тарқалиши кузатиляпти. Бу хасталикка чалинганларда COVID-19 белгилари намоён бўлаётганига қарамай, уларда коронавирус тести манфий натижа бермоқда. 1 июлдан 8 июлгача мамлакатда шу каби 39 мингта ҳолат аниқланган. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқиндан бери бу каби пневмонияни “коронавирус инфекциясининг эҳтимолий ҳолати” сифатида таснифламоқда, бироқ бундай хасталарни COVID-19 га чалинганлар умумий статистикасига киритаётгани йўқ. Пневмониядан ўлганлар ҳам коронавирус қурбонлари статистикасига киритилаётгани йўқ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилларига кўра, бу каби пневмония коронавирус шаклларидан бири бўлиши мумкин ва у нотўғри диагностика қилинган бўлиши мумкин.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида пневмониядан 1 772 киши вафот этган, улардан 628 нафари июнь ойида оламдан ўтган.

XS
SM
MD
LG