Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 23:25

Хабаровскда ўн минглаб одам норозилик намойишига чиқди


Беш соатга чўзилган акцияда 15-50 минг одам қатнашгани айтиляпти.

18 июль куни Хабаровскда ўлка губернатори қўлга олинганидан норози ўн минглаб одам намойишга чиқди.

Намойиш акс этган видеоларда ҳибсга олтинган Сергей Фургални қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияда кўплаб одам қатнашганини кўриш мумкин.

Хабарларга кўра, беш соатга чўзилган акцияда 15-50 минг одам қатнашган.

Ўтган пайшанба Хабаровскда қўлга олинган Сергей Фургал ўша заҳотиёқ Россия пойтахтига йўлланган.

Москванинг Басманний суди сиёсатчини икки ойга ҳибсга олиш қарорини чиқарган.

У 2004-2005 йилларда уч тадбиркор ўлимига алоқадорликда ҳамда бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Сиёсатчининг ўзи бу айбловларнинг барчасини рад этяпти.

18 июль куни Хабаровск ўлкасидаги Комсомольск-Амур ҳамда қўшни Приморск ўлкасидаги Владивосток шаҳрида ҳам норозилик акциялари бўлиб ўтди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG