Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2020, Тошкент вақти: 07:49

“Ўн кундан буён тест топширолмаяпман, аҳволим оғирлашяпти”


Тошкент шаҳар, Шахонтоҳур туманида истиқомат қиладиган ёш она OzodMikrofonга мурожаат қилиб, ўзи ва бир яшар ўғли коронавирус юқтиргани, аммо ўн кундан буён тест топширолмаётганидан шикоят қилди.

“Ўн кундан буён Шайхонтоҳур тумани Санитария эпидемиология осойишталик бўлимига телефон қилиб тушолмайман. Эълон қилган битта телефони ўчирилган, биттаси умуман кўтармайди. Ҳар куни иссиғим чиқиб, нафас олишим тобора қийинлашиб боряпти. Поликлиникага мурожаат қилсам, врачлар менга маслаҳат бериб туришибди, лекин СЭСга топширилган ўнлаб тестларнинг жавоби бир ҳафтадан буён чиқмаганини айтишмоқда. Ўзим СЭСга боролмайман, чунки биринчидан у ёққа етиб боролмайман, иккинчидан, бошқаларга юқтиришим мумкин. Битта мен эмас, мен таниган ўнлаб беморларнинг ҳам аҳволи шундай, тест топширолмаяпти”.

“Ўн кундан буён тест топширолмаяпман, аҳволим оғирлашяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:43 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG