Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:07

Пандемиягача: 2019 нинг 23 июлида нималар ҳақда ёзган эдик?


Бир неча ойдирки янги коронавирус, унинг ёйилиши, унга қарши кураш ҳар куннинг асосий мавзуи бўлиб қолмоқда. Ҳар кун энг сўнгги статистик маълумотлар билан танишишдан бошланмоқда. Бугун – 2020 йилнинг 23 июлида, Тошкент вақти билан соат 12:30 гача сайтимизда эълон қилинган Ўзбекистонга оид 4 та янгиликнинг 3 таси ҳамда дастлабки икки мақоламиз ҳам касаллик билан боғлиқ.

Роппа-роса бир йил муқаддам – 2019 нинг 23 июлида эса, орадан 5 ой ўтиб, декабрнинг охирида Хитойда янги коронавирус тарқалгани тўғрисида, 8 ой ўтиб эса, касаллик бутун дунёга тарқалиши – пандемия бошланиши тўғрисида ҳали ҳеч ким билмас, одамлар кундалик одатий ташвишлари билан банд эди.

Бугун пандемиягача бўлган кунларнинг бири – 2019 нинг 23 июлида ёритганимиз мавзуларни ёдингизга солмоқчимиз.

2019 йилнинг 23 июлида андижонлик фермерлар ғалла ҳосилини йиғиштириб, топширганига бир ой бўлганига қарамай, пулини ҳануз ололмагани тўғрисида хабар қилган эдик.

2019 йилнинг 23 июлида Ўзбекистондаги ЛГБТ жамоасининг бир гуруҳ фаоллари президент Шавкат Мирзиёевга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакат Жиноят Кодексидан “бесоқолбозлик” моддасини олиб ташлашни сўраб мурожаат қилган эди.

“Оҳангароншифер” акциядорлик жамиятининг ўнлаб ишчиси 2019 йилнинг 19 июлида завод дарвозасини пайвандлаб қўйиб, завод директори ва юк машиналарининг кириш-чиқишини тўсиб қўйгани тўғрисида ҳам 2019 йилнинг 23 июлида хабар қилганмиз.

2019 йилнинг 23 июлида эълон қилганимиз маҳаллий матбуот шарҳида тилга олинган материаллардан бирида Бухородаги Ҳазрати Имом қабристонида 18 мингга яқин қабр бўлиб, 1700 таси майитсиз эканлиги, яъни ўлимидан олдин “эгаллаб” олингани аниқлангани тўғрисида айтилган.

XS
SM
MD
LG