Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 12:54

Муҳтожларга ажратилган пул устида жанжал чиқди. Расмийлар айбдорлар жазоланишига ваъда берди (ВИДЕО)


Сергелидаги жанжалдан сўнг расмийлар аҳоли вакиллари билан учрашди. (Kun.uz сайтидан скриншот)
Сергелидаги жанжалдан сўнг расмийлар аҳоли вакиллари билан учрашди. (Kun.uz сайтидан скриншот)

31 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида муҳтожларга ажратилган пулни тарқатиш пайти маҳалла қўмитаси аъзолари билан аҳоли ўртасида жанжал чиқди.

Сергелиликлар “муҳтожлар пули” эҳтиёжмандларга берилмасдан, таниш-билишчиликка йўл қўйилганига норозилик билдирилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев норозилар билан учрашиб, келгуси ҳафта бошида муҳтожларга пул берилишини айтди.

Айни пайтда Хоразмда ҳам муҳтожларга берилган пулдан маҳалла фаоллари очиқчасига ушлаб қолганидан шикоят қилинди.

1 август куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Сергели ва Хоразмдаги вазият назоратга олинганини айтиб, айбдорлар жазоланишига ваъда берди.

Сергелидаги жанжал

31 июль куни Тошкентнинг Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласида муҳтожларга ажратилган пулни тарқатиш пайти жанжал келиб чиқди.

Воқеа жойидан Озодликка йўлланган видеода маҳалла қўмитаси аъзолари билан аҳоли вакиллари ўртасида жанжал бўлаётгани, бир неча нафар ИИБ ходими уларни ажратишга ҳаракат қилаётгани акс этган.

Видеода маҳалла маъмурияти вакиллари билан ИИБ ходимлари ўртасида ҳам низо чиққани кўринади.

Муҳтожларга ажратилган пул устида жанжал чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:58 0:00

Видеода сергелиликлар маҳалла қўмитасини муҳтожларга ёрдам пулларини бермаётганликда айблайди.

Ногирон болалари бўлгани ҳолда ёрдам пули олмаганини айтган аёл, маҳалла қўмитаси ходимлари ёрдам сўраб келганларга банкдан кредит олишни тавсия қилганига норозилик билдиради.

Жанжалнинг эртасига, 1 август куни расмийлар Сергелига бориб, норозилар билан учрашди.

Kun.uz хабарига кўра, Сергели туман ҳокимлиги биноси олдида ўтган учрашувда Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этган.

Расмийлар эҳтиёжманд оилалар учун берилган маблағлар қайта кўриб чиқилиши ва фуқароларнинг мурожаатлари бевосита барча маҳалла ҳудудларига бориб ўрганилишини билдирган.

Янги тузиладиган рўйхатлар асосида янги ҳафта бошларида фуқароларга маблағлар етказилиши ваъда қилинган.

Хоразмдан шикоят

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида Хоразмда ҳам “муҳтожлар пули” борасида қонунбузилишлар бўлаётгани айтилган.

"Бу 700 минг сўм. Конвертни очганда ҳақиқатан ҳам унда 1 миллион сўм бўлган, лекин маҳалла ва ҳокимлик вакиллари "Агар 300 минг сўмдан ташлаб кетмасаларинг, биз кейинги сафар пул тарқатилганда сизларни рўйхатдан олиб ташлаймиз", деб қўрқитиб, 300 минг сўмдан пулларини олиб қолишган", дейди видеони тасвирга олаётган йигит.

Вазирлик жавоби

1 август куни АОКАда ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги расмийси Аҳрор Ғуломов Сергели ва Хоразмдаги ҳолатлар Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қатъий назоратга олинганини маълум қилди:

"Фармон билан белгиланган эҳтиёжманд ва ночор оилаларга пул маблағларини тарқатиш масалаларида Хоразм ва Сергели бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатлардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хабари бор.

Ушбу ҳолатлар вазирлик раҳбарияти томонидан Ички ишлар вазирлиги билан бирга қатъий назоратга олинган. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Қонун бузилиши ҳолатлари тасдиқланадиган бўлса, айбдорларга нисбатан албатта ўрнатилган тартибда чоралар кўрилади".

Муҳтожларга ёрдам

Президент Мирзиёевнинг 30 июлдаги фармонига мувофиқ пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож бўлган 400 мингдан кўпроқ оилага бюджетдан бир марталик моддий ёрдам пули берилиши белгиланди.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак кўрсатиш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиб, Қурбон Ҳайити арафасида 1 миллион сўмдан моддий ёрдам тарқатилиши таъкидланган эди.

XS
SM
MD
LG