Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

Россиядаги муҳожирларни тўғри Самарқандга олиб учадиган 4 та чартер рейс тасдиқланди


Хорижда навбат кутаётган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш учун навбатдаги чартер рейслар жадвали эълон қилинди.

Ўзбекистон Махсус комиссияси тасдиқлаган жадвалга кўра, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, БАА, Беларусдаги ватандошлар қайтарилади.

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, 15 августдан 30 августга қадар 23та рейс уюштирилади.

Бу гал чартер рейсларнинг 4 таси Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларидан тўғри Самарқандга қайтади.

16 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 минг 944 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, янги касалланиш ҳолатларининг 189 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Самарқанд, 6 нафари Қорақалпоғистон, 5 нафари Наманган ҳамда 2 нафари Хоразм вилоятида.

Сўнгги соатлар ичида Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли аёл ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли эркак бемор вафот этган.

Ҳозир мамлакат бўйлаб, 4 минг 673 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 минг 21 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда экани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG