Линклар

Шошилинч хабар
11 апрел 2021, Тошкент вақти: 10:18

Тошкентда сиëсий беқарорликка тортилган Беларус олийгоҳларига қабул бошланди


Президент сайлови натижаларига кенг кўламли норозилик Беларусда бир неча кундан бери давом этмоқда.

Шу йилнинг 15 августидан Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди. Бу ҳақда Ахборотлаштириш ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилди.

Расмий хабарда ўзбекистонлик абитуриентларнинг машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш, тракторсозлик, пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари ва метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти сингари 5 йўналишига ҳужжатлар топшириши эълон қилинган.

“Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади” берилади дейилади АОКА хабарида.

Айни пайтда сиёсий вазият беқарор бўлган мазкур давлатнинг олийгоҳига ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар онлайн қабул қилинади

XS
SM
MD
LG