Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2020, Тошкент вақти: 01:36

Берлинда Навальний тиббий кўрикдан ўтмоқда, шифохона қаттиқ қўриқланмоқда (ВИДЕО)


Берлинда А. Навальний сақланаётган шифохона қаттиқ қўриқланмоқда, 22 август, 2020

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийни даволаётган Берлин шифохонаси, комада қолаётган сиёсатчи қатор диагностик синовлардан ўтаётганини маълум қилди.

Шифохона расмийларига кўра, барча синовларни ўтказиш вақт талаб қилади.

Синовлар ортидан заҳарлангани гумон қилинаётган мухолифатчига қўйилган аниқ ташхис эълон қилиниши кутилмоқда.

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Навальний нима сабабдан комага тушиб қолганини аниқлаш жуда муҳим эканини айтди.

Навальний Омскда шаҳридан Берлинга The Cinema for Peace (Тинчлик учун кино) жамғармаси асосчиси, кинорежиссёр Яка Бизил томонидан юборилган махсус тиббий учоқда келтирилди.

Россиялик врачлар Навальнийнинг аҳволи транспортировка қилишга ярамайди, деган иддао билан мухолифатчининг Германияга олиб кетилишига бир неча соат давомида рухсат бермади.

Навальний Берлинга етиб борганидан кейин унинг матбуот котиби Кира Ярмиш аслида уни транспортировка қилишга ҳеч нима тўсқинлик қилмаганини билдирди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG