Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:15

OzodSuhbat: ”Ўқувчиларни мактабга қайтариш керак, онлайн-дарслардан самара йўқ”


Сарлавҳага чиқарилган фикрни OzodSuhbat эшиттириши суҳбатдоши, қарийб 40 йиллик педагогик стажи бор сирдарёлик ўқитувчи Исроил Ризаев айтди. Айни пайтда у ўз набираларини мактабга юборадими-йўқми - ҳозирча бир фикрга келгани йўқ.

Бир фикрга нафақат бугунги суҳбатдошимиз, балки умуман мамлакат таълим тизими бошқаруви ҳам келгани йўқ. Шундай эканлиги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг 25 август кунги билдирувидан маълум бўлди.

OzodSuhbat: ”Ўқувчиларни мактабга қайтариш керак, онлайн-дарслардан самара йўқ”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:31 0:00
Бевосита линк

Шерзод Шерматовга кўра, вазирлик янги ўқув йилини бошлашнинг 3 та сценарийси бўйича ишлаган: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн.

Вазирнинг ёзишича, бу сценарийлардан бирини танлаш мақсадида Телеграм орқали сўров ўтказилган ва унда деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган.

Вазирга кўра, сўровда қатнашганларнинг 70% и фарзанди соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% и эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

“Шунинг учун, аҳолининг кўпроқ қатламини рози қилишни инобатга олиб, фақат 3-сценарий, яъни ота-оналарнинг ўзларига танлаш ҳуқуқини бериш энг оптимал вариант бўлиб турибди”, деб ёзди Халқ таълими вазири.

Шерзод Шерматов мактабларни очишга рухсат беришга қўрқаётганини “баъзи давлатларда мактаблар очилиб, касаллик кўпайиши натижасида қайтадан ёпилгани, болалар вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги, вирус тарқалиши яна давом этиши, вакцина етиб келишига анча вақт” борлиги билан изоҳлаган.

“Бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди”, деб ёзди вазир. Бу гапдан ўқув йили 14 сентябрдан бошланадими-йўқми – тушунилмайди.

Вазир 25 августдаги хабарида мактабларда вирус тарқалишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилиши кераклигини ёзган.

Вазирнинг хабар қилишича, “бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда”.

Сўровда қатнашганлар “сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими” деган саволга жавоб бериши керак.

Бугунги суҳбатдошимиз, сирдарёлик ўқитувчи Исроил Ризаев ҳам 25 август куни Халқ таълими вазири айтган сўровда қатнашди. У кишини сўров варақасини тўлдириб берганидан сўнг суҳбатга тортдик.

XS
SM
MD
LG