Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:40

“Тошқинда бор мулкимдан айрилдим, лекин бир сўм ҳам ёрдам берилмади”(ВИДЕО)


Мирзамурод Хўжаевнинг тошқиндан вайрон бўлган молхонаси
Мирзамурод Хўжаевнинг тошқиндан вайрон бўлган молхонаси

Сирдарё вилоят, Мирзаобод тумани, Баҳористон ҚФЙда яшайдиган 61 яшар тадбиркор Мирзамурод Хўжаевнинг OzodMikrofon га арз қилишича, Сардоба сув тошқинида унинг бор мулки вайрон, чорва-паррандаси, 30 гектар полизи нобуд бўлган, лекин шу пайтгача бир сўм ҳам ёрдам пули олмаган:

“Тошқинда бор мулкимдан айрилдим, лекин бир сўм ҳам ёрдам берилмади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:28 0:00
Бевосита линк

“Сардоба фожиасида ҳамма нарсамни йўқотдим. 32 метрлик молхонам яксон бўлди, 3 та қорамол, 2 та эшак, 8 та қўй, 4 та қўзи ўлди. Товуқ ферма қилган эдим, юздан ортиқ жўжа товуқ куркаларим, ўшанга яраша дон ва емлар ҳам оқиб кетди. Холодильник билан газ плита қолди холос, бошқа ҳамма рўзғор буюмларим йўқ бўлди. Асалари яшчикларимни сув олиб кетган. Ичида 200-300 кило балиғи бор ҳовузим ҳам йўқ бўлди. 30 гектар ерга эккан қовуним гуллаб, ҳосилга кирган эди, у ҳам сув тагида қолиб кетди. Ҳеч нарсасиз қолдим. Шу пайтгача маҳалладан тортиб, ҳокиму Сенатгача бориб келдим. Лекин бир сўм ҳам ёрдам пули берилмади. Лекин яширмайман, бир бузилган ташкилотнинг эски тахталарини ташлаб кетишган, лекин уйни кўтаришга менда маблағ йўқ. Нега президентимизнинг биз каби талофот кўрган оилаларга берган беғараз ёрдами бизгача етиб келмаяпти?”

Мирзааободлик Абдулла Аҳмедов тошқиндан талафот кўрган уйи учун бир сўм ҳам моддий ёрдам ололмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG