Линклар

Шошилинч хабар
30 сентябр 2020, Тошкент вақти: 20:03

“Charlie Hebdo” яна Муҳаммад пайғамбар карикатураларини чоп этди


2015 йилда "Charlie Hebdo" журнали карикатуралар учун террор ҳужумларга учраган, оқибатда, нашрнинг Бош муҳаррири ва яна 11 киши қурбон бўлганди.

Францияда чиқадиган "Charlie Hebdo" сатирик журнали Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи беш йил аввалги карикатураларни такрор чоп этди.

2015 йилда журнал карикатуралар учун террор ҳужумларга учраган, оқибатда, нашрнинг Бош муҳаррири ва яна 11 киши қурбон бўлганди.

Карикатуралар 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўша теракт бўйича суд жараёни бошланиши арафасида қайта нашр этилди.

2 сентябрь кун Францияда беш йил аввалги ҳужум билан боғлиқ илк маҳкама бошланди. Унда 14 гумонланувчи ҳозир бўлади.

"Charlie Hebdo" сатирик журнали директори Лоран Суриссо 1 сентябрь куни босилган таҳририят мақоласида. "Биз ҳеч қачон енгилмаймиз, ҳеч қачон таслим бўлмаймиз", деб ёзди.

Журналда босилган 12 та карикатура орасида Муҳаммад пайғамбар салла ўрнига бомба кийган қиёфада акс этган ҳажв сурат ҳам бор.

Журнал таҳририяти шу карикатуралар учун 2015 йилда радикал исломчилар ҳужумига учраганди.

Яҳудийларнинг супермаркети ҳам ҳужумларга нишон бўлганди.

Ҳужумчилар полиция кучлари томонидан отиб ўлдирилганди.

Террор ҳужуми

Ака-укалар Саид ва Шериф Куаши журнал редакциясига қилган ҳужумда Франциянинг таниқли карикатурачилари нобуд бўлди.

Ҳужум ортидан Куашилар полиция томонидан ўлдирилди, аммо ҳужумга алоқадор 14 нафар шахс суд ҳукмини кутмоқда.

Журналнинг янги сони муқовасида Даниянинг Jyllands-Posten газетаси 2005 йилда эълон қилган Муҳаммад пайғамбар карикатуралари чоп этилди. "Charlie Hebdo" ушбу карикатураларни 2006 йилда босганди. Ундан кейинги йилларда ҳам журнал Муҳаммад пайғамбарнинг бир неча карикатурасини эълон қилди.

Муқова марказига ҳужумда ҳалок бўлган Жан Кабу чизган карикатура жойлаштирилди. Сарлавҳада "Ҳаммаси бор-йўғи мана шу учун" деб ёзилди.

"Charlie Hebdo" журналига қилинган ҳужум Парижда мусулмонлар амалга оширган бир неча йирик террор ҳужумининг биринчиси бўлди.

Журналга қилинган ҳужумда ака-укалар Саид ва Шериф Куаши редакция ичида 11 нафар одамни отиб ўлдирди, сўнгра қочиб кетаётиб бир нафар полиция ходимини ўлдирди. Шунингдек, ҳужумда бир неча одам жароҳатланди.

Орадан икки кун ўтиб, уларнинг дўсти Амеди Кулибали Париждаги кошер дўконга ҳужум қилиб, тўрт нафар одамни ўлдирди.

Орадан 10 ой ўтиб, «Исломий давлат» жангарилари пойтахт ҳудудида бир неча ҳужумни амалга ошириб, 130 одамни ўлдирди, 400 дан ошиқ одамни жароҳатлади.

Кулибали ва Куашилар полиция томонидан йўқ қилинди. Уларга кўмаклашганлар суди эса энди бошланди. Суд 2 ойга чўзилиши кутилмоқда.

Айбланувчилар юқорида тилга олинган уч асосий ҳужумчига кўмаклашишда, жумладан, уларни қурол-аслаҳа ва молия билан таъминлашда айбланмоқда.

Норозиликлар

"Charlie Hebdo" томонидан Муҳаммад пайғамбар карикатураларининг чоп этилиши мусулмон дунёсида кескин қораланиб келади.

2015 йилги ҳужум "Мен Шарли" ҳаракатига ҳам туртки бўлган.

Журнал бош саҳифасида Муҳаммад пайғамбар карикатураси охирги марта 2015 йилги ҳужум ортидан чоп этилган эди. Ўшанда пайғамбарнинг қўлида «Мен Шарлиман» деган ёзувни тутиб турган расми «Ҳамма нарса кечирилади» сарлавҳаси билан эълон қилинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ҳам Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган карикатураларнинг "Charlie Hebdo" да чоп этилишини қоралаб чиқди.

Диний идора ўзининг веб саҳифаларида "Шарли Эбдо" ёки шайтон ҳийласига алданганлар" номли мақоласини чоп этганди.

XS
SM
MD
LG