Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2020, Тошкент вақти: 14:42

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель: ЕИ Лукашенкони тан олмайди


Беларусь президенти Александр Лукашенко

Европа Иттифоқи Беларусь президенти Александр Лукашенкони мамлакатнинг легитим президенти, деб тан олмайди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель билдирди.

Боррель Европа парламенти олдида қилган чиқишида Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган сайлов фирибгарликка асосланган, деб баёнот берди.

Сайловда Беларусни 26 йилдан бери бошқариб келаётган авторитар етакчи Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаб, ғолиб чиққани эълон қилинган.

Светлана Тихановская етакчилигидаги Беларусь мухолифати Лукашенкони сайлов натижаларини сохталаштиришда айбламоқда.

Сайлов натижалари эълон қилинганидан бери мамлакатда норозилик намойишлари тинчимаяпти.

Беларусь расмийлари тинч намойишларда қатнашган минглаб кишини ҳибсга олди, мухолифатнинг деярли барча етакчиларини мамлакатни тарк этишга мажбурлади ёки қўлга олди.

Мамлакат расмийларининг бу ҳаракатларини ЕИ ва АҚШ қоралаб келади.

«Вазиятни тушуниб турибмиз. 9 август куни ўтказилган сайловни қалбаки деб ҳисоблаймиз», деди Боррель.

«Биз Лукашенкони Беларуснинг легитим президенти ўлароқ тан олмаймиз», дея қўшимча қилди ЕИ дипломати.

Боррель бугунга қадар мамлакатда 7 500 дан ошиқ намойишчи қўлга олинганини, 500 дан ортиқ қийноққа тутиш ҳолати қайд этилганини таъкидлади.

27 мамлакатни бирлаштирувчи ЕИ сайлов натижалари сохталаштирилишига ҳамда тинч намойишчиларга қарши кўрилган кескин чораларга алоқадор шахсларга қарши санкция жорий қилишни режалаштирмоқда.

Аммо ЕИ дипломатлари Беларусга қарши санкцияларга Кипр тўсқинлик қилаётганини маълум қилишди. Кипр Беларусга санкция жорий қилишдан олдин Ўрта ер денгизида табиий газ қазиб олиш масаласида Туркия билан келиб чиққан келишмовчиликни ҳал қилишни талаб қилмоқда.

Боррель аъзо мамлакатларни кейинги ҳафтада Брюссель шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитгача Беларусь расмийларига қарши санкцияларни маъқуллашга чорлади.

XS
SM
MD
LG