Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2020, Тошкент вақти: 09:16

Гейларга қарши курашган скинхед-неонацист рус қамоқхонасида ўлик ҳолда топилди


Максим Марцинкевич

Россиялик скинхед-неонацист Максим Марцинкевич Челябинскда тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди. 16 сентябрь куни Жазони ижро этиш федерал хизмати Марцинкевич бир кун олдин ўлик ҳолда топилганини маълум қилди.

«Тесак» («Ханжар») лақаби билан танилган Марцинкевич 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди.

Айрим нашрлар исми ошкор қилинмаган расмийларга таянган ҳолда Марцинкевич ўз жонига қасд қилганини хабар қилди.

Аммо Марцинкевичнинг адвокати Иван Сидоров бу хабарларни рад этди. Сидоров мижози ўзини ўлдириши учун асос бўлмаганини, агар чиндан шундай бўлган бўлса, унга «биров ёрдам берганини хулоса қилиш мумкинлигини» айтди.

Сидоровнинг сўзларига кўра, Марцинкевич Челябинскдан Москвага олиб кетилаётган, пойтахтда у 1999 йил содир этилган жиноят бўйича кўрсатма бериши режалаштирилган эди.

Марцинкевич экстремистик «Формат-18» ташкилотига ва гомофоб «Оккупай-педофиляй» ҳаракатига асос солган. «Оккупай-педофиляй» ҳаракати гомосексуалларни «даволашни» ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

2013 йилда Интернетда Марцинкевич ва унинг тарафдорлари бир неча гейни ҳақорат қилиб, дўппослагани акс этган видеолар тарқалиши ортидан жиноят иши очилган эди.

2018 йилнинг декабрида Москва суди Марцинкевични ўғрилик ва безориликда айбдор деб топиб, 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ундан олдин Марцинкевич уч марта экстремизмда айбдор деб топилган.

Кремль танқидчилар ҳукуматни мухолифат намойишларини бостиришда Марцинкевич гуруҳидан фойдаланишда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG