Линклар

Шошилинч хабар
07 май 2021, Тошкент вақти: 08:25

Беларусда мухолифат тарафдорлари Лукашенкога қарши навбатдаги кенг кўламли намойишга йиғилди (ВИДЕО)


Минскда 18 октябрь куни кўчага чиққан намойишчилар, 2020

Минглаб беларусликлар 18 октябрь куни президент Александр Лукашенкога қарши яна норозилик намойишига чиқди.

Норозилар Минск кўчаларида тинч юриш ўтказди.

Бироз аввал ҳукумат, агар намойишлар тўхтамаса, норозиларга қарата қурол қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

18 октябрь куни эрталабдан Минскнинг марказий кўчаларига ҳарбий техника ҳам жойлаштирилди.

Минскда ҳарбийлар намойишларга ҳозирланмоқда, 18 октябрь, 2020
Минскда ҳарбийлар намойишларга ҳозирланмоқда, 18 октябрь, 2020

Шунга қарамай, норозилар оқ ва қизил тусдаги мухолифат байроғини кўтариб, намойиш қилди.

"Деразадан ташқарига қаранг, телевизор томоша қилишни тўхтатинг!" деб бақиришди намойишчилар. Бундай шиор билан улар, ҳукумат назорати остидаги телевидениедан юртдошларини узоқлаштириш ва мамлакатдаги реал ҳаётга назар ташлашга чақирганини айтмоқдалар.

Беларусда умумхалқ намойишлари 11-ҳафтадирки, давом этмоқда.

Наойишлар 9 август куни ўтган президентлик сайловида мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенко ғолиб бўлгани эълон қилингани ортидан бошланиб кетган.


Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская овоз бериш натижалари сохталаштирилганини айтиб, уни тан олишдан бош тортди ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

Жорий ҳафтада Тихановская ва унинг тарафдорлари президент Лукашенкодан 25 октябргача истеъфо беришни талаб қилиб, ультиматум йўлладилар.

Тихановская, бундан ташқари, норозилик намойиши иштирокчиларига нисбатан зўравонликларни тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб этди.

Тихановская ўз Telegram каналида бу талаблар бажарилмаса 26 октябрь куни «барча корхоналарда иш ташлаш бошланиши, йўллар тўсиб қўйилиши ва давлат дўконларидан халқ маҳсулот сотиб олмаслиги»дан огоҳлантирди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Лукашенкони президент сифатида тан олмаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG