Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:40

Британиялик адвокат Жеффри Робертсон қамоқдаги ўзбек дипломати ҳимоясига чиқди


Буюк Британиянинг қироллик адвокати Жеффри Робертсон Тошкент ҳукуматини давлатга хиёнат қилишда айбланиб Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтаётган нафақадаги собиқ дипломат Қодир Юсуповни зудлик билан озод қилишга чақирди.

Лондонда онлайн ўтказилган матбуот анжуманида жаноб Робертсон пандемия пайтида кексайганлиги ва соғлиғи заифлигига қарамай қамоқда ушлаб турилаётган собиқ дипломат тақдири юзасидан БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳига ариза топширажагини ҳам айтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан 10 йил аввал истеъфога чиққан Қодир Юсупов 2018 йил декабрида қамоққа олинган ва 5 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Юсуповнинг оиласига кўра, у руҳий хасталикдан жабр чекиб келади.

68 ёшли дипломатнинг Британияда яшайдиган ўғли Бобур Юсупов отасининг Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) ҳибсхонасида қийноққа солинганини ҳам айтган.

Бобур Юсупов 12 декабр куни Озодлик билан суҳбатда бундай деди:

"Мен отамнинг айбсизлигига ишонаман. У ўзбек дипломати ўлароқ ватанига Ўзбекистон манфаатларига содиқ хизмат қилган. Биз унинг озод этилиши учун барча қонуний механизмларни ишга соламиз".

Жеффри Робертсоннинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати махбусга адвокати билан учрашишга монелик қилиб халқаро конвенцияларни бузиб келмоқда.

Белгиядаги Инсон ҳуқуқлари учун халқаро шериклик ташкилоти шу йил апрел ойида Қодиржон Юсупов Навоий шаҳридаги колонияда жазо камерасига жойлаштирилганлиги, кекса ёшда бўлишига қарамай оғир ишларга мажбурлангани ҳақда бонг урганди.

Ташкилотга кўра, Юсупов 14 кун давомида "ғайриинсоний шароитда" 1, 5 х 2 метрли камерада сақланган.

Роберстон ва бошқа инсон ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматини пандемия пайтида кексайганлиги ва соғлиғи заифлиги сабабли Қодиржон Юсуповни гуманитар асосда озод қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG