Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2021, Тошкент вақти: 09:36

Россияда "Спутник V" вакцинаси билан ёши 60 дан ошганларни эмлашга рухсат берилди


Россия президенти Владимир Путин "Спутник V" вакцинасини ёши катта эканлиги учун олишга тайёр эмаслигини билдирган эди. (2011 йилда олинган сурат)

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси билан ёши 60 дан юқори кишиларни эмлашга рухсат берди.

СС вазири Михаил Мурашкога кўра, “Спутник V” билан Россия бўйлаб кенг кўламда эмлаш бошланган. Москвада вирус юқтириш эҳтимоли катта кишилар гуруҳига кирувчиларни эмлаш 5 декабрдан бошланган. Жорий йил охиригача Россия бўйлаб 500 мингдан ортиқ дозада вакцина тарқатилади.

Маълумотларга қараганда, Россияда эмлаш суръати АҚШ ва Буюк Британиядагидан ўнлаб марта паст: кунига бир неча минг кишигина эмланмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда кунига 29 мингдан зиёд кишига вирус юқмоқда. 26 декабргача ҳаммаси бўлиб 3,2 млн. кишига вирус юққани қайд этилди. 140 мингдан зиёд киши COVID-19 дан вафот этди.

Россия президенти Владимир Путин "Спутник V" вакцинасини ёши катта эканлиги учун олишга тайёр эмаслигини билдирган эди.

Халқаро жамоатчиликда "Спутник V" вакцинасини синов муддати якунига етмаганига оид хавотирлар, илмий жамоатчиликда бул вакцина билан боғлиқ саволлар кўп эканлиги айтилиб келади.

XS
SM
MD
LG