Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2021, Тошкент вақти: 15:09

Хитой пандемия даврида дезинформация тарқатиш бўйича Россиядан ўзиб кетди - тадқиқот


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳайъатининг Пекиндаги брифинги - 9 февраль, 2021

Ўтган йили коронавирус жаҳон бўйлаб тарқала бошлагач, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп ва консерватив сиёсатчилар вирус Хитой лабораториясидан тарқалган ёки уни Хитой атай биоқурол сифатида яратган бўлиши мумкин, деб даъво қилган эди.

Хитой эса бу айбловларни кескин рад этиб келади.

Associated Press (AP) хабар агентлиги Атлантика кенгашининг Рақамли суд-тиббиёт лабораторияси билан ҳамкорликда тўққиз ой суриштирув ўтказиб, Хитой аслида АҚШ вирусни биоқурол ўлароқ яратган, деган иддаоларни тарқатиш мақсадида дезинформация кампаниясини йўлга қўйганини аниқлади.

Қуйидагилар AP суриштируви давомида аниқланган 6 та муҳим маълумотдир:

  • 1. 2016 йилдан буён Россия хорижий мамлакатларда дезинформация тарқатувчи етакчи давлат сифатида кўриб келинади. COVID-19 пандемияси бошланиши билан Хитой вируснинг келиб чиқиши ҳақида фитна назарияларини тарқата бошлади ва дезинформация масаласида Россиядан ҳам ўзиб кетди.
  • 2. Хитой Ғарб давлатларида оммалашган ижтимоий тармоқларга кириб борди. 2019 йил ўрталаридан бери Twitter’да Хитой дипломатик аккаунтлари сони уч бараварга, Facebook’да эса икки бараварга кўпайди. Ҳар икки платформа ҳам Хитойда тақиқланган. COVID-19 пандемияси манзарасида Хитой ўз тарғиботини дунёнинг турли бурчакларига етказиш йўлида ушбу платформалардан кенг фойдаланди.
  • 3. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь март ойида коронавирусни АҚШ армияси ҳозирлаганини иддао қилиб ёзган 11 та твит камида 54 тилда 99 000 мартадан ортиқ улашилган. Хитой давлат оммавий ахборот воситалари котибнинг бу иддаосини янада кенгроқ ёйинлади.
  • 4. Хитой Россия дезинформация стратегияси ва инфратузилмасига таянди. Хусусан, Пекин Кремлнинг Ғарбдаги ишончли вакиллари орқали фитна назарияларини тарқатди. Шунингдек, Хитой, Россия ва Эрон бир-бирининг тарқатган фитна назарияларини дастаклади ва бир-биридан иқтибос келтирди.
  • 5. 2020 йилнинг биринчи ярмида Twitter’да Хитой, Россия ва Эрон ҳукуматларига алоқадор 829 та аккаунт коронавирус билан боғлиқ миллионлаб суҳбатда иштирок этди. Хитой давлат оммавий ахборот воситалари ва Ташқи ишлар вазирлигининг твитлари энг кўп улашилди.
  • 6. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги дезинформацияни қатъиян рад этишини, аммо эпидемияга сиёсий тус беришга уринишлардан ўзини ҳимоя қилишини айтди. Вазирлик AP агентлигига берган баёнотида «Барча томонлар дезинформацияга қатъий равишда «йўқ» дейишлари керак», дейилади. Аммо вазирлик ўз баёнотида «сохта айбловларга жавобан ёлғонларни фош қилиш, фактларни келтириш орқали миш-мишларга ойдинлик киритиш оқилона ва ўринли ишдир», дея қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG