Линклар

Шошилинч хабар
01 март 2021, Тошкент вақти: 06:58

АҚШ Беларуснинг 43 мулозимига нисбатан “демократияни бузгани учун” виза чекловларини жорий этди


Қўшма Штатлар 43 нафар беларусликка, жумладан, мамлакатда демократияни “бузиш” учун жавобгар бўлган бир неча амалдорга нисбатан виза чекловлари жорий этди. Давлат котиби Энтони Блинкеннинг 18 февралда қилган баёнотида, Вашингтон авторитар раҳбар Александр Лукашенко қўл остидаги ҳукумат томонидан “тинч намойишчилар, демократик фаоллар ва журналистларга қарши қилинаётган шафқатсиз тазйиқлар давом этаётганидан” қаттиқ хавотирда эканини таъкидлаб ўтди.

Баёнотда “Весна [Баҳор] инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига, Беларуся Журналистлар уюшмасига ва мустақил касаба уюшмалари ходимларига, шунингдек 18 февралда журналистлар Катерина Андреева ва Дарья Чульцовалар устидан чиқарилган ҳукм алоҳида ташвишга солаётгани айтилган. 18 февралда судья Андреева ва Чульцовага “фуқаролар тартибини бузишга қаратилган оммавий тадбирларни ташкил этишда” айбдор деб топган.

27 ёшли Андреева ва 23 ёшли Чульцова суд залидаги сўнгги баёнотларида уларга қўйилган айбловларни сиёсий асосга эга деб аташиб, яна рад этишди, чунки уларнинг норозилик намойишларида қатнашишига ягона сабаб – бу мухбир сифатида ўз ишларини бажариш бўлган. Давлат департаменти “Беларус демократиясини бузишда жавобгар бўлган 43 нафар Беларуснинг масъул мулозимига виза чекловлари қўйилгани ва бу уларни АҚШга кириш ҳуқуқидан умуман маҳрум қилгани” ни айтди.

XS
SM
MD
LG