Линклар

Шошилинч хабар
11 апрел 2021, Тошкент вақти: 02:17

“Ўзига келолмаётган” Президент ва Шаҳрихон ҳокимлиги олдидаги бузуқ “Шеркўприк”


Бу кўприк Шаҳрихон туман ҳокимлигидан 110 метр масофада.

26 февралда Ўзбекистон президенти хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Наманган вилоятига қилган сафарини эслади.

Президент Мирзиёев барча ҳудудлар раҳбарлари маҳаллаларга кириб бориши кераклигини таъкидлаб, бу борада Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовни намуна сифатида келтирди.

27 февралда Озодликка Шаҳрихондан (Андижон вилояти) келган суратларда туман ҳокимлиги биносидан бир неча ўн метр масофадаги кўприк бузилиб ётгани акс этган.

Давлат раҳбари расмий сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев раислигида 26 февралда ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.

Йиғилишда сўнгги тўрт йилда бу борада 2 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарори қабул қилингани, биринчи марта Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита ташкил этилгани, бугунги кунда 1 минг 400 га яқин аёллар республика ва вилоятлар, 43 мингдан зиёди туман ва шаҳарлар даражасидаги раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётгани айтилган.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа бир қатор маълумот ва рақамлар очиқланди.

“Вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга 10 миллиард сўмдан, отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши айтилди.Бу маблағлар уй-жойнинг бошланғич тўловини тўлаб беришга йўналтирилади. Шунингдек, хотин-қизларга турар жой ижараси компенсацияси учун 11 миллиард сўм ажратилади”, дейилган Президент матбуот хизмати хабарида.

Маҳаллий сайтлар, хусусан kun.uzнинг хабарида Президент ўтказган йиғилишга доир қўшимча маълумотлар мавжуд. Сайтнинг хабар қилишича, Президент айни вақтда Ўзбекистонда 9 минг аёл нотурар жойларда яшаб келаётганини айтиб ўтган.

“Ҳар бир ҳоким ўзи учун ёзиб олсин – 9 минг аёл нотурар жойда яшаб келяпти”, деб таъкидлаб айтган Президент.

Нақшинкор дарвозали контейнер: Наманганда ҳокимлар учун контейнер уйлар қурилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:50 0:00

Давлат раҳбари йиғилиш давомида 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига қилган сафарини ҳам эслаб, бундай деган:

Ҳокимлар менинг вакилларим, лекин мен Шодиёна ва Бунёдкор маҳаллаларига борганимдан кейин ўзимга кела олмаяпман. Ахир бу давлатга хиёнат! Ҳозир Наманган вилояти ҳокими маҳаллага бориб яшаяпти. Ҳар куни унинг ёнига 40-50 нафар аёллар келишяпти. Чунки уларнинг муаммолари билан йиллар давомида ҳеч ким шуғулланмади. Худди шундай энди бошқа мутасаддилар ҳам маҳаллаларга кириб боришлари керак. Ишламаганларни менга аямай кўрсатинглар, шахсан назорат қиламан.

27 февралда бир шаҳрихонлик (Андижон вилояти) “Наҳотки, каттароқ ариқ устига қурилган кўприкни тузатишга ҳам Президент аралашиши керак бўлса?!” деган риторик савол билан Озодликка бир неча сурат жўнатди.

Исми сир қолишини сўраган шаҳрихонликнинг айтишича, у жўнатган суратларда ҳамшаҳарлари “шеркўприк” деб атайдиган катта кўприк ёнидаги пиёдалар кўприги акс этган.

"Тўрт бурчида биттадан шер ҳайкали ўрнатилгани учун “Шеркўприк” деб аталадиган кўприк Шаҳрихон ҳокимлиги биноси олдидан бошланиб, Фарғонанинг Қувасига олиб борувчи йўлда, ҳокимлик биносидан 110 метр, прокуратура биносидан 70 метр, ИИБдан 50 метр, суддан 40 метр масофада жойлашган. Кўприк яроқсиз аҳволга келганига анча бўлди, биров уни янгилаб қўяй демайди”, деб ёзди шаҳрихонлик.

Шаҳрихондаги "Шеркўприк"
Шаҳрихондаги "Шеркўприк"

Суратлардан кўприкка ётқизилган тахталарнинг камида учдан бири йўқлиги, кўприк конструкциясининг ўзи аввал-бошданоқ нотўғри қурилгани учун бўлса керак, қийшайиб кетгани кўриниб турибди. Афтидан, кўприкнинг очиқ турган жойига тахта ётқизиш билан иш битмаса керакки, унинг икки томони темир таёқлар пайвандланиб, тўсиб қўйилган.

Шаҳрихондаги "Шеркўприк"
Шаҳрихондаги "Шеркўприк"

Суратларни жўнатган шаҳрихонликнинг айтишича, пиёдалар кўприги шаҳарликлар учун жуда зарур, чунки бу кўприк шаҳарнинг серқатнов қисми – марказида жойлашган.

Озодлик кўприк қачон ўнгланади, деган саволни бериш учун Шаҳрихон туман ҳокимлигининг Андижон вилоят ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинган телефонига қўнғироқ қилди, бироқ боғлана олмади: алоқа операторининг “линия носозлиги учун рақам блокланган” деган хабари эшитилди.

Шаҳрихон туман Халқ қабулхонасига қилинган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади. Ҳар ҳолда бугун, 27 февраль – шанба, дам олиш куни.

Президентнинг кутилмаган ташрифидан қўрққан мулозимлар “қолоқ маҳалла”ларни обод қилишни бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:14 0:00

XS
SM
MD
LG