Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:07

Алексей Навальний очликни тўхтатаётганини эълон қилди


Алексей Навальний 31 мартдан буён Владимир вилоятидаги ИК-2 колониясида мустақил тиббий кўрик ўтказиш талаби билан очлик акциясини ўтказиб келаётганди/
Алексей Навальний 31 мартдан буён Владимир вилоятидаги ИК-2 колониясида мустақил тиббий кўрик ўтказиш талаби билан очлик акциясини ўтказиб келаётганди/

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний қамоқдаги очлик акциясини тўхтатаётганини эълон қилди. Навальнийнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг "очликдан чиқаётгани" хабар қилинади.

  • Алексей Навальний 31 мартдан буён Владимир вилоятидаги ИК-2 колониясида мустақил тиббий кўрик ўтказиш талаби билан очлик акциясини ўтказиб келаётганди. У баданидаги оғриқлардан шикоят қилган. Навальнийни даволаётган шифокорларга кўра, унинг ҳолати ҳаётига таҳдид соладиган даражада ёмон. Навальнийнинг ўзи адвокати орқали Инстаграмда эълон қилган постида "Камерада скелет қалтираб юргани"ни айтган.
  • Россиядаги 70 дан ортиқ хайрия ташкилотлари Навальнийга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатни имзолаган.
  • 100га яқин одам Навальний билан бирдамлик белгиси сифатида очлик эълон қилган. Жаҳондаги кўплаб сиёсатчилар, маданият арбоблари, жумладан Нобель мукофоти соҳиблари ва Голливуд юлдузлари Навальний ҳимоясига чиқишган. Улар Путиндан мухолифатчига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини сўрашмоқда.
  • 21 апрель куни Россия бўйлаб Навальний ҳимоясига ўтган намойишларда ўн минглаб одам қатнашган, полиция 1700 кишини ҳибсга олгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG