Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:22

CPJ Туркманистонни сургундаги журналистлар яқинларига тазйиқларни тўхтатишга чақирди


Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists – CPJ) Туркманистоннинг авторитар раҳбариятини сургундаги журналистларнинг оила аъзоларини таъқиб қилишни зудлик билан тўхтатишга ҳамда чет элда яшовчи барча туркман журналистлари ватанига қайтиб, хавфсиз ишлашига йўл очиб беришга чорлади.

Ташкилот 26 май куни эълон қилган баёнотда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари март ойидан бери икки журналист – Рўзибай Жумамурадов ва Девлет Байхоннинг қариндошларини бир неча марта «таъқиб қилгани ва уларга таҳдид солгани» эътироф этилди.

Баёнотда қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган «Хроника Туркменистана» мустақил янгиликлар сайти, тўрт инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда CPJ билан суҳбатлашган Жумамурадов ва Байхоннинг қўшма баёнотларидан иқтибослар келтирилди.

Қўмитанинг Европа ва Марказий Осиё дастури координатори Гулноза Саид:

«Сургундаги журналистларга уларнинг ватандаги оила аъзоларини таъқиб қилиш орқали босим ўтказиш каби жирканч амалиёт зудлик билан тўхташи керак», - деди.

«Туркманистон расмийлари танқидий овозларнинг изидан тушиш ва уларни таъқиб қилиш учун катта ресурс сарфлаш ўрнига ушбу овозлар кўтараётган жиддий ижтимоий ва сиёсий муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратишлари керак», - дея қўшимча қилди у.

Жорий ой бошида тўрт етакчи инсон ҳуқуқлари гуруҳи – Human Rights Watch, Turkmen Initiative for Human Rights, International Partnership for Human Rights ҳамда Amnesty International Туркманистон расмийларини Жумамуродов, Байхан ва бошқа сургун қилинган диссидентларнинг қариндошларига «таҳдид» қилаётгани учун танқид қилган эди.

Ҳукумат танқидчилари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар автократ собиқ президент Сафармурод Ниёзов вафотидан кейин 2006 йилда ҳокимият тепасига келган президент Гурбангули Бердимуҳамедов мухолифатни йўқ қилиб, деярли ҳеч қандай ислоҳотларни амалга оширмаганини айтиб келади.

Жумамурадов Озодлик радиоси туркмани хизматининг собиқ мухбири бўлиб, ҳозирда Туркияда истиқомат қилмоқда. Журналист ҳукуматнинг ашаддий танқидчисидир. Айни дамда у «Хроника Туркменистана» нашри учун мухбир ўлароқ ишламоқда.

Байхан эс айни дамда Германияда бўлиб, мамлакатдан сиёсий бошпана сўраган. У ҳам «Хроника Туркменистана» нашри билан ҳамкорлик қилади ҳамда туркман расмийлари ҳақида видеоблог юритади.

4 май куни Лебап вилоятида Туркманистон хавфсизлик хизматлари ходимлари Жумамуродовнинг жиянини чақириб, уни лаънатлаган ҳамда Жумамуродов билан алоқада бўлгани учун у ва ота-онаси қамалишини айтиб, таҳдид қилган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи сўзлаб берди.

Шунингдек, хавфсизлик хизматлари ходимлари Жумаморовнинг опасини полиция бўлимига чақиришган, ўғлининг олдида сўроқ қилиб, қўрқитишган.

17 май куни Жумамурадовнинг 16 ёшли жияни таҳсил олаётган мактаб директори амакиси билан алоқада бўлгани учун келаётган имтиҳонларда «яхши баҳо олишга умид қилмаса ҳам бўлишини» айтган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи ва «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Жумамурадов CPJ суҳбатда Туркияда ўзини хавфсиз ҳис қилмаётганини ва Туркманистон хавфсизлик хизматидан қочиш учун тез-тез манзилини ўзгартиришга мажбур эканини сўзлаб берди.

Байхоннинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари 24 мартдан бошлаб Мери вилоятидаги қариндошларини «бир неча марта» чақириб, уни журналистлик ва мухолифат фаолиятини тўхтатишга кўндиришмаса, «ҳаётлари жаҳаннамга айланишини» айтиб таҳдид қилишган.

Журналистнинг фаолияти туфайли апрель ойи бошида унинг икки қариндоши ишдан бўшатилган. Шунингдек, хавфсизлик хизмати ходимлари ўғли армияда хизмат қилаётган қариндошларини Байхон ўз фаолиятини тўхтатмаса, ўғиллари тирик қайтиб келмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришган.

XS
SM
MD
LG