Линклар

Шошилинч хабар
29 июл 2021, Тошкент вақти: 15:09

Ўзбекистонда Тwitter, ТikТок ва ВКонтакте'га чеклов қўйилди


Ўтган ой Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев ТiкТок фойдаланувчиларини Амир Темур ва шоир Алишер Навоийга қўйилган тарихий обидаларни ҳақорат қилгани учун танқид қилганди. 

Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳаси назорати бўйича давлат инспекцияси “Ўзкомназорат” "шахсий маълумотларни қайта ишлашдаги қонунбузарликлар" сабабли баъзи ижтимоий тармоқларнинг ишини чеклаб қўйди.

"Тегишли ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан бошлаб шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган ва Интернет тармоғида тегишли ресурслардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чекланган. Аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар белгиланган тартиб амалда бўлади", дейилади агентлик билдирувида.

Агентлик айнан қайси ижтимоий тармоқлар чекловларга тушиб қолганига аниқлик киритмаган.

"Газета. уз" хабарига кўра, фойдаланувчилар Тwitter, ТiкТок ва ВКонтакте ишларида узилишлар бўлганлиги, шунингдек медиа-файллар секин юкланаётгани ёки умуман юкланмаётгани ҳақида хабар беришмоқда.

Ўзбекистонда Skype мессенжери ҳам ишламаяпти.

16 апрелдан бошлаб “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинмоқда.

Қонун кучга киргач, “Ўзкомназорат” Google, Facebook, TikTok, Telegram ва бошқалар дохил Ўзбекистондаги оммабоп интернет-сервислар маъмуриятига огоҳлантириш хатлари юборган. Улардан Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни республикага олиб келиб сақлаш талаб қилиняпти.

Расмийларга кўра, олиб келиниши талаб қилинаётган шахсий маълумотлар сирасига фуқаролар тармоқда рўйхатдан ўтиш учун ишлатадиган исм-фамилия, телефон рақам ва паспорт маълумотлар кабилар киради.

Ўтган ой Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйев ТiкТок фойдаланувчиларини Амир Темур ва шоир Алишер Навоийга қўйилган тарихий обидаларни ҳақорат қилгани учун танқид қилганди.

XS
SM
MD
LG