Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:15

Туркияда Россия армиясининг ўт ўчирувчи учоғи қулаб тушди


Россия Мудофаа вазирлигига тегишли «Бе-200» ёнғинга қарши амфибия учоғи ҳалокатга учради.
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли «Бе-200» ёнғинга қарши амфибия учоғи ҳалокатга учради.

Туркия жанубида Россия Мудофаа вазирлигига тегишли «Бе-200» ёнғинга қарши амфибия учоғи ҳалокатга учради. Учоқ бортида саккиз киши, жумладан, беш нафар рус ҳарбийси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси нобуд бўлган.

Учоқ ўрмон ёнғинларини ўчириш учун сафарбар қилинган эди. «Анадолу» агентлигининг хабар беришича, учоқ мамлакат жанубидаги Алмали туманида ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган эди.

Фалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойида олинган видео шуни кўрсатадики, «Бе-200» сув олганидан кейин кўп ўтмай тоққа бориб урилган.

Россия Мудофаа вазирлиги воқеа жойига комиссия юборилганини маълум қилди. Совет учувчиси Александр Мамкин шарафига номланган учоқ биринчи парвозини 2020 йил февралида амалга оширган.

Таганрог авиация заводида қурилган учоқ жорий йилнинг июль ойи бошида Туркияга юборилганди.

XS
SM
MD
LG