Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2021, Тошкент вақти: 08:14

Таниқли қорасувлик имом Рашод Камолов қамоқдан озод этилди

Бишкек шаҳар суди қарори билан 27 август куни қамоқдан озод этилган Рашод Камолов 28 август куни 18.00ларда Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги уйига келди. Қорасувда уни бир неча юз одам кутиб олди.

Адвокат Ҳусанбой Солиевнинг айтишича, Камолов тўла озодликка чиқишига яна етти ой муддат қолган эди. Суд ҳукми билан Камолов қолган муддатни уй қамоғида ўтайди.

43 ёшли Рашод Камолов 2015 йилнинг 9 февраль куни уйидан олиб кетилган ва Қирғизистон Жиноят кодексининг 314-моддаси (экстремистик ташкилот тузиш) ва 315-модда (Экстремистик материалларни тайёрлаш)да айбланиб, 2015 йилнинг ноябрида Ўш вилоят суди томонидан 10 йилга ҳукм қилинган.

Кейинроқ апелляция суди унинг жазо муддатини қисқартирган эди.

Айтиш жоизки, Рашод Камолов ва унинг марҳум отаси, дин олими Муҳаммадрафиқ Камолов номи 2020 йили Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва ҳориждан олиб келиниши таъқиқланган диний материаллар ва сайтлар рўйҳатига киритилган.

Қолаверса, Рашод Камоловнинг илк суд жараёнларида Ўзбекистон қамоқҳоналарида жазо муддатини ўтаётган икки маҳбуснинг Рашод Камоловга қарши берган кўрсатмаси ҳам далил сифатида фойдаланилган эди.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG