Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:58

Ўшда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик рассомлар қўшма кўргазма ўтказди

Ўш шаҳридаги Турғунбой Содиқов номидаги вилоят тасвирий санъат музейининг арт-резиденциясида 6-10 октябрь қирғиз ва ўзбек рассомларининг кўргазмаси ҳамда учрашуви бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ва экспертлар Марказий Осиёда рассомчилик санъатини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, маданий объектлар (музей) нинг санъат усталари билан ўзаро алоқаларини кучайтириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Андижондан тадбирда иштирок этиш учун келган рассом, Ўзбекистон Бадий академияси аъзоси Мурод Умар сўзларига кўра, Марказий Осиё рассомлари ўртасида алоқаларнинг мустаҳкамланиши замонавий рассомчилик учун кенг имкониятларни яратади.

Суҳбатдош Марказий Осиё рассомлари ўртасидаги алоқалар Собиқ Совет Иттифоқи қулаганидан кейин сусайиб кетганлигини айтади. Унга кўра, бундай тадбирлар тасвирий санъатнинг ривожланишига катта ёрдам беради.

Ўзбекистон сўнгги йилларда Қирғизистон санъати ва маданий ҳаётидаги иштрокини кучайтираётгани кузатилади. 13 сентябрь куни ўзбек томони Марказий Осиёдаги энг кекса театрлардан бири – Бобур номидаги Ўш Ўзбек Академик театри биносини реконструкция қилиш ишларини бошлагани хабар қилинди.

Ўзбекистон театрни реконструкция қилиш учун 5 миллион доллар маблағ ажратган.

Жорий йилда Бобур номидаги Ўш Ўзбек Академик театри 103 йиллик юбилейини нишонлайди.

XS
SM
MD
LG