Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2022, Тошкент вақти: 23:46

Омикрон: Валюта бозорлари тинчланди, аммо мавҳумликлар тугагани йўқ


Душанба куни Осиёдаги валюта бозорлари тинчлана бошлади. Аввалроқ коронавируснинг янги омикрон варианти аниқланиши ортидан инвесторлар саросимага тушган эди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, таҳлилчилар янги штамм ҳақида маълумот оз бўлгани учун бозорлар кейинги кунларда беқарор бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Хавфга сезгир бўлган Австралия доллари 0,37% га кўтарилиб, 0,7139 долларга етди. Ўтган ҳафта охирида ушбу валюта 20 августдан бери биринчи марта 1% га арзонлаб, 0,71125 долларга тушган эди.

Канада доллари ҳам қайта кўтарилди. Аввалроқ ушбу валюта курси 0,57% га арзонлаган эди.

Япония иенаси эса жума куни 2% га ошиб, 113,05 га етди. Валюта аввалроқ 0,25 фоизга пасайиб, 113,75 га тушганди.

Жанубий Африка ранди жума куни 16,3675 долларга тушди. Бу эса бир йил давомида қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Бугунга қадар валюта 0,93% га ошиб, 16,1400 долларга етди.

Коронавируснинг омикрон штамми ўтган ҳафтада Жанубий Африкада аниқланди.

Бутун дунё бўйлаб вируснинг янги штамми аниқланиши ортидан кўплаб давлат чегара назоратини кучайтиришга одатланган.

Мамлакатлар тезлик билан чора кўрган бўлишига қарамай, вируснинг янги варианти Австралия, Буюк Британия, Канада, Германия ва Гонконгда аниқланди.

Жума куни BioNTech ширкати Pfizer билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина янги штамм фонида ўзгартирилиши кераклиги ёки йўқлиги икки ҳафта ичида маълум бўлишини кутиш мумкинлигини билдирди.

«Унгача бозорда ўзгарувчанлик юқори бўлиб қолиши мумкин», деб ёзди Миллий Австралия банкининг катта валюта стратеги Родриго Катрил.

«Кўпроқ маълумот қўлга киритилмагунича, бозорлар глобал ўсиш прогнозларини қайта кўриб чиқишга мажбур», деб ёзди у банк мижозларига юборган эслатмасида.

«Жорий ҳафтада валюталар ўзгарувчан бўлишини кутяпмиз», деди Австралия Ҳамдўстлик банки стратеги Жозеф Капурсо.

«AUD (Австралия доллари) 0,7000 доллардан пастга тушиши учун омикрон ҳақида унча ҳам кўп салбий хабар талаб қилинмайди».

Президент Жо Байден душанба куни АҚШ янги штамм бўйича қандай чора кўриши ҳақида маълумот беради.

Доллар ишончли валюта мақомига эга бўлгани сабабли бозордаги ноаниқликдан фойда кўриши мумкин бўлса-да, ҳозирги ҳолат Федерал резерв ва бошқа глобал марказий банклар қачон фоиз ставкаларини ошириши мумкинлиги ҳақидаги прогнозларни янада мураккаблаштиради.

Трейдерлар қисқа валюта позицияларни ёпишга урингани туфайли жума куни 0,98% га кўтарилган евро 0,23% га пасайиб, 1,1290 долларга тушди.

Фунт стерлинг эса 1,3335 долларга етди. Жума куни Британия валютаси 1,3278 долларга тушганди. Бу сўнгги 11 ой давомида кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG