Линклар

Шошилинч хабар
13 март 2026, Тошкент вақти: 06:27

Уруш бошланди: Путин Украинада махсус ҳарбий амалиёт эълон қилди (ВИДЕО)

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин фуқаро борлиги, ёрдам кўрсатилаётганини билдирди.

Путин Украина шарқида ҳарбий амалиёт эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин “ДХР” ва “ЛХР” илтимоси ортидан 24 февраль тонгида Донбассда махсус амалиёт ўтказишни бошлаш қарорига келганини эълон қилди. У Украина ерларини ишғол қилиш Россия режасига кирмаслигини урғулаган. Путин украиналик ҳарбийларни қуролини ташлаб, “уйга йўл олиш”га чақирган.

“БМТ уставининг 51-моддасига мувофиқ, Россия Федерация кенгашининг санкцияси билан махсус ҳарбий амалиёт ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилдим… Биз Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга уринамиз”, деган Путин “Россия-24” телеканали эфирида. У мазкур масала бўйича “парламентнинг яхлит позицияда бўлиши”га умид қилаётганини қайд этган.

Донбассдаги амалиёт хусусида гапирар экан, Путин “тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан Россия Федерацияси фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятларни содир этганларни судга тортишга ҳаракат қиламиз”, деб айтган.

“Россияга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш муҳтамал агрессор учун ер билан яксон бўлиш ҳамда аянчли оқибатлар келтиришига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги лозим”, дея таъкидлаган президент Путин.

Бу орада Мариуполда отишмалар кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Россияпараст айирмачилар Донецкда отишмалар бўлаётгани ҳақида ёзишмоқда. “Новости Донбасса” агентлиги хабарига кўра, “жанговар ҳаракатлар” ҳозирча шаҳар ташқарисида олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG