Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2024, Тошкент вақти: 19:10
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.

Украина ҳужум остида: Зеленский Киев мудофаасида; ЕИ Путин ва Лавров активларини музлатди

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этмоқда

АҚШ активлари ҳажми бир триллион доллардан кам бўлмаган Россия банклари – ВТБ, "Сбербанк", “Открытие”, “Совкомбанк” ҳамда “Новикомбанк”га нисбатан санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Жо Байден матбуот анжуманида маълум қилди.

Бу хабардан кейин "Сбербанк"нинг акциялари 40 фоизга тушиб кетди.

Аммо АҚШ Россияни SWIFTдан узиб қўйишни таклиф этаётгани йўқ. АҚШ ҳукумати фикрича, банкларга қарши санкциялар Россия иқтисодиёти учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради, бироқ SWIFT масаласини улар Европадаги ҳамкорлари билан муҳокама қилишга тайёр.

Бундан ташқари, АҚШ Россиянинг доллар, евро, фунт ва йенада бизнес юритиш имкониятларини чеклаб, мамлакатга юқори технологик маҳсулотлар етказиб беришни 50 фоизга камайтиради.

Санкциялар Россия саноати, космик соҳаси ва айрим мулозимлари, йирик тадбиркорлари ва уларнинг оилаларига ҳам тааллуқли бўлади.

Жо Байден мазкур чоралар Россиянинг ўз ҳарбий кучларини модернизация қилишига халал беришига умид қилмоқда.

“Бу Владимир Путиннинг ҳарбий амбицияларига нуқта қўяди, деб умид қиламиз”, деди АҚШ президенти.

Санкциялар узоқ муддатли оқибатларга олиб келади, улар Россия иқтисодиётига путур етказган ҳолда АҚШ ва иттифоқчилари иқтисодиётига мумкин қадар кам зарари тегадиган қилиб ишлаб чиқилган.

Байден Россия президентини агрессор деб атаб, у ўз иттифоқчилари билан бирга “нима қилиб бўлса ҳам империяни тиклаш истагида” эканини айтди. Президентга кўра, АҚШ қўшинлари Россия ва Украина ўртасидаги урушда иштирок этмайди, аммо НАТОнинг Шарқий Европадаги мамлакатларини кучайтиради ва Россия томонидан ҳар қандай агрессияни бартараф этишга тайёр туради.

Қурбонлар сони 57 нафарга етди

Россия ҳарбийларининг Украинага тажовузининг биринчи кунида қурбон бўлган украиналиклар сони 57 нафарга етди. Бу ҳақда Би-би-си Украина Соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшконинг сўзларига таяниб хабар берди.

Вазирнинг айтишича, 159 киши турли хил тан жароҳати олган.

Байден НАТО ҳомийлигида Германияга қўшимча ҳарбий қўшин юборишини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден 24 февраль куни Украинадаги вазият бўйича қилган мурожаатида бу ҳақда айтди. Байденнинг бу чиқиши Оқ уйнинг YouTube канали орқали ёйинланди.

"Бугун мен НАТОнинг Германиядаги контингентига АҚШнинг қўшимча кучларини юборишга қарор қилдим. Бу қўшинга бир неча ҳафта олдин мудофаа вазирлиги томонидан кучайтирилган тайёргарликка келтирилган фазовий кучлар ҳарбийлари ҳам киритилган", деди АҚШ президенти.

Бундан аввал Германия ҳудудига етти минг нафар америкалик ҳарбий ташлангани ҳақида Reuters агентлиги Пентагон вакилига таяниб хабар берган эди. Ҳарбийларнинг юборилиши яқин кунларда амалга оширилиши айтилган.

Украина ҳарбийлари "Антонов" аэродромини қайтариб олди

Киев вақти билан соат 22.50да Россия ҳарбийлари эгаллаб олган Киев яқинидаги "Антонов авиаконцернининг аэродроми украиналик ҳарбийлар томонидан қайтариб олинган.

Бу хабарни Би-би-си мухбирига украиналик расмий ва норасмий манбалар тасдиқлаган.

24 февраль давомида россиялик ҳарбийлар Гостомелдаги «Антонов» аэродромини эгаллаб олишга ҳаракат қилган.

Днепр дарёсининг чап қирғоғида жойлашган Борисполдан фарқли ўлароқ бу майдондан Оболон ва Подол орқали Киевга босиб бориш қулай бўлган.

Видеоёзувлардан кўринишича, бу ҳудудда камида иккита Россия ҳарбий вертолёти уриб туширилган.

CNN журналистлари аэродромга Россия десантчилари тушаётганини видеога олишга муваффақ бўлишган. Bellingcat мухбири Хирсто Грозев украиналик расмийларга таянган ҳолда бу ерга Россиянинг Псков шаҳридан 18та ҳарбий-транспорт самолёти йўл олганини айтган.

Куч ишлатар тизимларидаги ва украиналик манбалар аэродромга Россия десанти туширилганидан сўнг, украина авиацияси ва артиллерияси ҳужумга ўтганини айтган.

Айни пайтда аэродром украиналик ҳарбийлар ихтиёрида эканлиги айтилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG