Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:53

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоизга оширди 


Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви асосий ставкани 3 фоизга ошириб, йиллик ставкани 17 фоиз қилиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, яқин кунларда идора батафсилроқ маълумотни эълон қилади.

Сўнгги бор ставка 2018 йил сентябр ойида 14% дан 16% гача оширилган, 2020 йил давомида эса ставка икки марта пасайтирилган эди.

Қозоғистон Миллий банки ҳам валюта бозорига босимни пасайтириш ва инфляция ваҳимасидан сақланиш мақсадида базавий ставкани бирдан 3,25 фоиз пунктга кўтариб, 13, 5 фоизгача етказди.

Россия Марказий банки Украинада уруш бошланганидан ва Ғарб давлатлари Россия Федерациясига қарши бир нечта санкциялар пакетини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб асосий ставкани 9,5 фоиздан 20 фоизга оширганди.

XS
SM
MD
LG