Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:03

Рус аскарлари Харьковдан суриб чиқарилмоқда. Россия қатл қилган аҳолининг жасадлари топилди. Уруш хроникаси

12 май: Урушнинг 78-куни

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия аскарлари чекинганидан сўнг Киев вилоятида минглаб кишиларнинг жасадлари топилгани тўғрисида билдирди.

АҚШ ҳукумати Украинага Россияга оид разведка маълумотларини тақдим этишдаги айрим чекловлар тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьковнинг шимолидаги Питомник қишлоғи Россия босқинчиларидан озод қилинганини билдирди.

Рим папаси Франциск 11 май куни Ватиканда “Азов” полки жангчиларининг рафиқаларини қабул қилди.

Чехия парламентининг юқори палатаси Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақида қарор қабул қилди.

Чехия сенати Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олди

Чехия сенати Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олган. Бу ҳақда Украинанинг Прагадаги элчиси Евгений Перебийнис Твиттердаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Элчи ўз постида Чехия парламенти юқори палатасининг қарори нусхасини эълон қилган. Унда, Перебийнисга кўра, бундан буён ҳам Киевга қурол-аслаҳа ҳамда Украинанинг Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини олиши масалаларида дастак берилиши айтилган.

Аввалроқ Канада, Латвия, Эстония ва Литва Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид деб тан олишган. Бундан ташқари, Литва парламенти Россияни “террорчиликни дастакловчи ва амалга оширувчи давлат” деб атаган.

Апрель ойи ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага нисбатан амалга ошираётган сиёсатини “геноцид” деб атаган.

Украина прокуратураси россиялик ҳарбий устидан очилган илк ишни судга оширди

Украина бош прокурори Ирина Венедиктова
Украина бош прокурори Ирина Венедиктова

Украина Бош прокуратураси россиялик ҳарбий Вадим Шишимаринга қарши очилган илк ишни судга оширди. Бу ҳақда бош прокурор Ирина Венедиктова маълум қилди.

21 ёшли ҳарбий Суми вилоятининг Чупахивка қишлоғида велосипедда кетаётган қуролсиз кишини ўлдирганликда айбланмоқда.

Шишимарин ҳибсга олинган. Бош прокуратура вакиллари иддаосича, унинг қонун ва уруш одатларини бузгани ҳақида етарлича далил йиғилган. Айби исботланган тақдирда, россиялик ҳарбий 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Украина "Евровидение" финалида

"Евровидение" халқаро қўшиқ танловида Украинани тамсил этаётган “Калуш оркестри” финалга чиқди. Россия бу йил Украинага қарши тажовуз туфайли дисквалификация қилинди.

Солист Олег Псюк гуруҳ ижросидаги “Стефания” қўшиғини онаси ва фарзандларини уруш даҳшатларидан ҳимоя қилаётган барча аёлларга бағишлади.

Мусобақа Турин шаҳрида бўлиб ўтмоқда, украиналик гуруҳ олтинчи ўринни эгаллади. Кўплаб томошабинлар кўк ва сариқ байроқларни ушлаб туришди.

Швейцария, Арманистон, Исландия, Литва, Португалия, Норвегия, Греция, Молдова ва Холландия ҳам "Евровидение" финалига чиқди.

Италия "Евровидение" тарихида учинчи марта бу қўшиқ танловига мезбонлик қилмоқда. Мусобоқа финали 14 май куни бўлади.

Германия яна бир суперяхтани ҳибсга олди

Германия ҳукумати Россияга қарши санкциялар доирасида Ҳамбург портида қиймати камида 400 миллион евро бўлган иккинчи суперяхтани ҳибсга олди.

Немис нашрларининг ёзишича, у авваллари Роман Абрамовичга тегишли бўлган. Ҳозир эса санкциялар остида қолган келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган Россия фуқароси, миллиардер Фарҳод Аҳмедовга тегишли экани айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG