Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2025, Тошкент вақти: 02:20

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Рязань вилоятида Ил-76 ҳарбий-транспорт учоғи қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Рязань вилоятида Ил-76 ҳарбий-транспорт учоғи қулаб тушди. Авиаҳалокат натижасида учоқ бортида бўлган тўққиз кишидан уч нафари воқеа жойида жон берган. Тўртинчи киши эса, “Интерфакс” хабарига кўра, касалхонада вафот этган.

Минтақа расмийлари учоқ қулаши оқибатида тўрт киши нобуд бўлганини тасдиқлаганлар. Вилоят ҳукумати хабарномасида авиаҳалокат чоғида қолган беш киши турли даражада тан жароҳати олгани, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Ил-76 ҳарбий-транспорт учоғи Рязань вилоятида ўтказилаётган ўқув парвози чоғида “дағал қўниш”ни амалга оширган.

“Юксиз ўқув-машқ парвози чоғида двигателда юзага келган носозлик туфайли экипаж томонидан тупроққа қўниш қарори қабул қилинган”, дейилган вазирлик хабарномасида.

XS
SM
MD
LG