Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:08

Зафар Солижонов, журналист, блогер


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Ёвузлигини бошқа номда ниқоблаш Кремлга теккан касаллик ва Кремль ўзгармаган. Биз уни яхши таниймиз ва эслаймиз.

Кремль қанчалик уринмасин дунё жамоатчилиги кўз олдида Украинага бостириб кирган бир босқинчи сифатида гавдаланаверади.

Путин Россияси бегуноҳ минглаб мазлумлар, аёллар, болалар қотили.

Буни оқлаш учун камида манқурт ёки хоин бўлиш керак.

Мен босқинчилик урушига қаршиман, уруш зудлик билан тўхтатилиши керак. Уруш бошлаганлар халқаро судда жавоб бериши шарт.

Кремль бир вақтлари Ўрта Осиёни истило қилиш вақтида ҳам "ихтиёрий қўшиб олиш" деган бошқа иборани қўллаган.

Юз минглаб содда ва чапани халқимизни қириб ташлаш, қуролсиз мард-ўғлонларимиз жасадларини симёғочга илиб чиқиш ва ёш келинларни бева қилиш вақтида айнан шу номдан фойдаланган. Мажид Ҳасаний бу ҳақда фактлар келтирган.

Тарихни қанчалик алдашга уринмасин миллатлар учун улар босқинчи номи билан ёдда қолди. Ислоҳотчи эмас".

XS
SM
MD
LG