Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:54

Абдувоҳид Ҳайит, шоир


"Путин уруш (махсус операция эмас) эълон қилган кундан унинг мағлубияти ҳам бошланди, деб ўйлайман. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу урушнинг фақат бир ечими бор – Россиянинг мағлубияти ва инқирози. Чунки бу мустақил

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

бир давлат – Украинага қарши босқинчилик уруши бўлиши билан бирга умуминсоний демократик қадриятлар, ер юзидаги барча эрксевар, тинчликсевар илғор фикрли инсонлар иззат-нафсини паймол этилиши, ҳар биримизнинг эркимизга, ҳар биримизга қаратилган тажовуздир. Инсоният коинотда оламшумул кашфиётлар қилаётган, ҳатто Марсда яшашни режалаштираётган бир пайтда ёзувлик, зўравонликнинг илоҳийлаштирилиши.

Мен рус халқи мутлақо оппоқ, бу фақат Путиннинг хомхаёли, деб ўйламайман. Гувоҳи бўлдикки, урушнинг дастлабки кунларида Путиннинг “махсус операцияси”ни русларнинг катта қисми қўллаб-қувватлади. Путин рус жамиятида ҳамон яшаб келаётган, аслида фашизмнинг янгича кўриниши бўлган рус шовинизмига таянди. Совет даврида мадҳиямиз “рус халқи буюк оғамиз” сўзлари билан бошланарди. Яъни, рус халқи бошқа халқларнинг “буюк оғаси”, бошқа халқлар эса “иккинчи даражали” деган даъвони совет пропагандаси мияларга сингдирган. Путин давридаги Кремль пропагандаси эса мустақилликдан кейин рус жамиятида аламзада кўринишда мавжуд бўлган бу иллатга қайта ҳаёт бахш этди. Бу иллатга чалинган кимсалар қалбида яна империяни қайта тиклаш, яна “иккинчи даражали” “чурки”, “хачи” каби халқлар устидан ҳукмронлик қилиш, дунёни икки қутбга бўлиб, геосиёсатда бузғунчилик билан шуғулланиш иштиёқи пайдо бўлди.

Украинадаги уруш сабаб, афсуски, ўзбек жамиятида ҳам жуда кўп миллатдошларимиз рус пропагандаси қурбони эканлиги, манқуртга айланиб бўлганлиги аён бўлиб қолди. Афсуски, бу иллат оқибатида бугун Украинада минглаб бегуноҳ инсонлар, гўдаклар қурбон бўлмоқда. Ишонаманки, Путиннинг мағлубияти ҳар куни, ҳар дақиқада, токи у барпо этган авторитар режим қуламагунча давом этаверади".

XS
SM
MD
LG