Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:05

Маъруфа Солиева, журналист


Аждодларимиз бежизга "Қўшнинг тинч, сен тинч" деган мақолни айтишмаган.
Ён атрофда, қўшни давлатларда бўлаётган ноҳақликлар, жангу жадаллар ҳам киши руҳиятига таъсир қилади.

Масалан, мен бировнинг остонасига бостириб кирган кимсани ҳеч қачон оқламайман. Агар манфаат устун бўлмаганида бундай худбинлик қилинмас эди.

Менимча, Россия ўз ҳимояси учун, Украина ўз тинчлиги учун курашмоқда.

Россия тинч аҳолига адолатсизлик қилмоқда. Мен бу урушнинг тезроқ якунланишини ва Украина халқи ҳам яна аввалгидек, тинч- тотув ҳаёт кечиришини, ҳар икки давлатда ҳам тинчлик ҳукмронлик қилишини истайман..

Мен икки давлатдан бирини тарафида эмасман.
Мен Ўзбекистон учун, Ўзбекистон фуқаролари, ватандошларим учун курашаман".

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG