Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 23:00

AҚШ Конгрессига Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳисобот тақдим этилади

5 июль куни Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича мустақил ва шаффоф текширув ўтказиш чақириқларига АҚШ ва БМТ ҳам қўшилди.

Нукус шаҳрида 1−2 июль кунлари бўлиб ўтган тартибсизликларга айланиб кетган намойишлар пайтида 18 киши ҳалок бўлди ва 243 киши яраланди. Тан жароҳати олганларнинг 38 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари.

Расман билдирилишича, жароҳатланганлардан 149 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйларига кетишга рухсат берилган. 94 киши эса касалхонага ётқизилган. Улар орасида аҳволи оғир бўлганлар ҳам бор.

Нукусдаги тартибсизликларда 516 фуқаро қўлга олинган. Уларнинг айримлари суриштирувдан сўнг маъмурий жазо қўлланилган ҳолда қўйиб юборилган.

26 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари Ўзбекистон таркибидаги республика аҳолиси орасида норозилик уйғотган эди. Тармоқлардаги қизғин муҳокамалар ортидан 1 июль куни Нукусда оммавий намойишлар бошланиб кетган.

Норозиликлар ортидан Қорақалпоғистонда бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда президент фармонига кўра, фавқулодда ҳолат 3 июль соат 00:01 дан 2 август соат 00:00 га қадар давом этади, бу даврда 21:00 дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилади.

2 июль оммавий намойишлар бўлаётган Қорақалпоғистон республикаси маркази Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ моддалари ўзгаришсиз қолишини эълон қилган.

23:31 2.7.2022

Мирзиёев Нукусга борди

2 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги гуруҳ бир кун аввал норозилик намойишлари бошланган Қорақалпоғистон Республикаси пойтахтига етиб борди

Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди. Озодликнинг Нукусдаги манбалари ҳам президент Мирзиёевнинг Жўқорғи Кенгес биносида мажлис ўтказаётгани, мажлисда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳам борлигини айтмоқда.

Маълум бўлишича, 2 июль куни тушдан сўнг Бош вазир Арипов бошчилигида ҳукумат аъзолари ҳам Қорақалпоғистонга етиб борган.

Ҳукумат вакиллари, жамоатчилик ва парламент аъзолари шаҳар ва туманларда учрашувлар ўтказаётгани айтилмоқда.

23:35 2.7.2022

Мирзиёев: Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари ўзгаришсиз қолдирилади

2 июль якшанба куни оммавий намойишлар бўлаётган Қорақалпоғистон республикаси маркази Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини эълон қилди.

"Лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман", дея Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда айтган сўзларидан иқтибос келтирди Президент матбуот хизмати.

Аввалроқ президент Мирзиёев ва ҳукумат вакилларининг норозилик намойишлари манзарасида Қорақалпоғистонга шошилинч сафар қилгани хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши куч қўллагани акс этган видеолар тарқалмоқда, ҳукумат бу борада ҳеч қандай расмий маълумот бергани йўқ.

1 июль куни "жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жалб этилгани" билдирилган.

Президент Мирзиёевнинг баёнотидан сўнг Нукусда вазият қандайлиги маълум эмас.

23:38 2.7.2022

Мирзиёев: “Осойишталикни бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади”

23:59 2.7.2022

Жалменов: Нукусда вазият яхши томонга ўзгарди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG