Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2022, Тошкент вақти: 08:36

Смаил Оспанов, собиқ мулозим


Россия-Украина уруши, рус армиясиниг Украина худудларини бутунлай тарк этиши билангина якунланиши мумкин.

Ғарб давлатлари Путинга Қрим ва Донецк ҳамда Луганск вилоятларининг бир қисмини аннексия қилишига имкон яратди.

Саккиз йил давом этган урушга ҳам жиддий аҳамият бермай, фақат Украина манфаатларига зид, Россия таклиф қилган ечимлар лойиҳаларини амалга ошириш ниятларидан бошқага ўта олишмади. Бунақа қадамлар ғарб давлатларида демократия принципларининг заифлашганидан дарак берибгина қолмай, БМТнинг дунёда сиёсий аҳамияти қолмаган ташкилот эканини яққол кўрсатди. Ҳозирги кунларда ҳам, уруш бошланганидан уч ой ўтиб, Путинга содиқлигини намоён этаётганлар бор. Шу борада биз учун Россия билан сиёсий ҳамкорликда эҳтиёткорлик зарур.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG