Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

Қўшиқчи Равшан Намозов оламдан ўтди


Ўзбекистонлик қўшиқчи ва бастакор Равшан Намозов.
Ўзбекистонлик қўшиқчи ва бастакор Равшан Намозов.

Ўзбекистонлик таниқли хонанда ва бастакор Равшан Намозов узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида вафот этди.

Хонанда замонавий йўналишда айтилган сурхон қўшиқлари билан танилган.

Унинг “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари кўпчилик кўнглидан жой олган.

Равшан Намозов 1961 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган.

Термиз мусиқа билим юртини тамомлаган.

У 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган “Осиё овози” кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган.

1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олганди.

XS
SM
MD
LG