Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2024, Тошкент вақти: 16:52
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан қочиб, Ўзбекистонга келган москвалик IT-стартапчи Илья Самохвалов.

Россияликлар оқими ортидан Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги пасайгани айтилмоқда

18:33 11.10.2022

Расмий статистика: Сентябрь ойида 78,2 минг россиялик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси сентябрда 78,2 минг россиялик туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрганини билдирди.

Аввалги ойларда россияликларнинг ташрифи қуйидагича бўлган:

август - 69,7 минг
июль - 61,6 минг
июнь - 53,4 минг
май - 47,5 минг
апрель - 29,3 минг

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 55,4 минг россиялик келган.

18:16 11.10.2022

Тошкентда ижарада турганларни мажбурлаб чиқариб юбориш ҳолатлари кўпайди

Россияликлар оқими ортиши ортидан Тошкентда уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолатлари кўпайган.

Ижтимоий тармоқларда ижара нархларининг бир томонлама оширилаётгани ва янги нархларга қурби етмаётган ижарачиларнинг квартиралардан мажбуран чиқариб юборилаётганига оид кўплаб хабарлар пайдо бўлган.

Оширилган нархда ижара ҳақини тўлашга имкони йўқлигини айтган талаба қизнинг уй эгаси томонидан ҳайдаб солинаётгани тасвирланган видео тармоқда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳуқуқшуносларга кўра, уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишидир.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар юзасидан фуқароларга судларга мурожаат қилишни тавсия қилади.

17:58 11.10.2022

Доллар сўмга нисбатан 14,23 сўмга қимматлади

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,23 сўмга қимматлаб, 11 084,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.

Доллар курси кўтарилиши россияликларнинг Ўзбекистонга оқими ошиши фонида кузатилмоқда. Айни пайтда банк бўлимларида доллар чекланган миқдорда берилмоқда.

"Доллар топширсангиз бемалол, лекин доллар оламан деб борсангиз йўқ, ёки кўпи билан беш юз доллар беряпти", - дейди Озодлик суҳбатлашган тошкентлик тадбиркордан бири.

16:06 11.10.2022

Адлия вазирлиги: "Ижара ҳуқуқи бузилганлар Судга шикоят қилсин!"

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга кўра, сентябрь ойида турар жой учун ижара ҳақи бир ярим фоизга ошган.

Бу кетма кет учинчи ой ошишдир.

Мустақил иқтисодчиларга кўра, ҳақиқий рақамлар бундан каттароқ бўлиши мумкин.

Хусусан, Тошкентда сўнгги ҳафталарда турар жой учун ижара ҳақлари икки баробарга ошгани айтилади. Ўзбекистон пойтахтида ижара ҳақларининг ошиши Россиядаги мобилизация фонида юз бермоқда.

Минглаб россияликлар Путин эълон қилган қисман ҳарбий сафарбарликдан қочаркан, маҳаллий уй жой бозорида ижарачиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганига доир шикоятлар кўпайган.

10 октябрь куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларнинг мажбурлаб чиқарилаётгани ва нархлар асоссиз равишда оширилаётганини айтиб, ижарачиларнинг ҳуқуқлари тушунтирилган баёнот берди.

Адлия вазирлиги баёнотида сўнгги вақтларда хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайгани айтилган, аммо ҳеч қандай рақам берилмаган.

Айни пайтда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси эълон қилиган рақамларга кўра, сентябрь ойида мамлактага 78 минг 200 нафар россиялик турист ташриф буюрган.

Бу шу йил апрелидаги рақамдан қарийб уч баробар кўпдир. Аммо расмий статистика мобилизациядан қочиб Ўзбекистонга келаётган россияликлар борасида ҳеч қандай маълумот бермаётир.

Ўзбекистон расмийлари мобилизациядан қочаётган россияликлар, агар қидирувга берилмаган бўлмаса, ватанига депортация қилинмаслигини айтишган.

Аммо мобилизациядан қочган қанча россиялик Ўзбекистонда вақтинча паноҳ топгани борасида расмий маълумот йўқ. Ўзбекистон билан қариндошлик ёки бошқа ришталари бўлган айрим россияликлар эса, Ўзбекистон паспортини олиш ҳаракатига тушгани айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG