Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:55

Путин Қозоғистон ва Ўзбекистон билан “табиий газ иттифоқи” тузишни таклиф қилди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон ва Ўзбекистон билан “газ иттифоқи” тузишни таклиф қилди. Бу табиий газни уч давлат ўртасида ўзаро узатиш ҳамда Хитойга етказиш механизмини жорий қилишни кўзда тутади.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Москвада Путин билан музокараларидан бир кун ўтиб, 29 ноябрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков уч давлат ўртасида “синхронизация зарурати” дан келиб чиқиб бу таклиф муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

Путин илгари сурган таклифнинг биринчи босқичи “мувофиқлаштириш механизмини яратишни” назарда тутади, дея таъкидлади Песков.

“Уч давлат ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ташқи бозорлар учун инфратузилмани ривожлантириш учун бу масалани юридик шахс билан муҳокама қилиш керак”, дея қайд этди Дмитрий Песков.

Тоқаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай Қозоғистон ва Россия президентлари “Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ташиш бўйича қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш”ни муҳокама қилганини тасдиқлади.

“Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин барча тегишли томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда масалага оқилона ечим топиш учун экспертлар иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказиш зарур, деган хулосага келди”, — деб ёзди Желдибай ўзининг Фейсбук саҳифасида.

Песков Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари Россия газига боғлиқ экан, Қозоғистон бу ҳудудларга янги қувур тортиш ўрнига, Россиядан газ оқимини кўпайтириши иқтисодий жиҳатдан самарали бўлишини таъкидлади. Унинг таъбирича, Остона бу орқали "ўнлаб миллиард доллар"ни тежаб қолади.

Россия жаҳон бозорида асосий табиий газ экспортчиларидан бири бўлса, Қозоғистон ва Ўзбекистон ишлаб чиқарадиган табиий газ базўр ички истеъмолини қоплайди.

Путиннинг Қозоғистон президенти исмини адаштириши тасодифми ëки...?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00

Марказий Осиёнинг икки йирик иқтисодиёти Россияга қадар чўзилган ҳамда Туркманистон орқали Хитойга ўтган газ қувурларига эга.

Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида Европа давлатлари Россия газидан воз кеча бошлаганидан бери Москва Хитойга табиий газ етказиб бериш ҳажмини оширди.

Ўзбекистон томони Путиннинг "газ иттифоқи" ҳақидаги таклифини шарҳлаганича йўқ.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фаоллар Путин Россияси билан эҳтимолий иттифоқ ҳақидаги хабарни хавотир билан қарши олишди.

"Сенинг заҳираларингни талаётган, қўшниларга ҳужум қилаётган ва кўча безориси тилида гапириб ўргангани учун бутун дунё билан тил топишишда муаммоси бўлган давлат билан қандай иттифоқ бўлиши мумкин? Ҳеч қандай иттифоқ керакмас!" деб ёзди иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров ўзининг Фэйсбук саҳифасида.

Форум

XS
SM
MD
LG