Линклар

Шошилинч хабар
19 май 2024, Тошкент вақти: 05:01
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

15:47 5.12.2022

Газ "заправка"ларида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди

Пойтахтда эрталабдан жамоат транспортида узилишлар кузатилди. Газ "заправка"лари ёпилгани ортидан таксилар ҳам камайгани кузатилди.

Тармоқларни тўлдирган норозилик постларидан сўнг “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ вазият бўйича баёнот берди.

Расмий хабарга кўра, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати узлуксизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Бугун, 5 декабр соат 12: 00 ҳолатига шаҳарда жами 900 га яқин автобус йўналишларга чиқарилган.

Хабарда автобусларнинг кечикишига йўлларда юзага келган музламалар натижасидаги тирбандликлар сабаб бўлаётгани таъкидланган.

16:08 5.12.2022

Энергетика вазирлиги узилишларни тасдиқлади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 4 декабрь ҳолатига кўра, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли Тошкент, Бухоро, Фарғона, Андижон, Сурхондарё, Жиззах ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида табиий газ етиб боришида узилишлар кузатилганини тасдиқлади.

Бу борада истеъмолчилардан 782 та мурожаат келиб тушганини очиқлаган Энергетика вазирлиги мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилганини қайд этган.

Вазирлик иддаосига кўра, куз-қиш даврини беталафот ўтказиш мақсадида электр тармоқлари корхоналарида 532 та, газ таъминоти корхоналарида эса 244 та носозликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича бригадалар ташкил этилган.

16:39 5.12.2022

Транспорт вазирлиги қарорини ўзгартирди: Вилоятларга кетадиган автобуслар тўхтамайди

Вазирлик куннинг биринчи ярмида Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро қатновлар тўхтатилганини маълум қилган эди.

Энди айни дамда Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилаётгани ҳақида хабар берди.

«Об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда», дейилади унда.

23:15 5.12.2022

Яна қиш, яна энергетик коллапс

Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кечаси 13-15даража совуқ, баъзи жойларда 20 даражагача совуқ бўлади.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда. Сиз яшаётган худудда вазият қандай? Қандай қишлаяпсиз? Газ ва свет борми? Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG