Линклар

Шошилинч хабар
16 март 2026, Тошкент вақти: 07:55

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:51 14.1.2023

Зеленский: Соледар учун жанглар давом этмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский жума оқшомидаги видеомурожаатида Украина кучлари Соледар ва Украина шарқидаги бошқа шаҳарларда рус қўшинлари билан жанг қилишда давом этаётганини айтди.

"324 кунлик кенг кўламли уруш давом этмоқда. Кимгадир қандайдир тактик олға силжиш керак бўлиб қолгандир. Бу душманнинг муваффақиятсизликка учраганидан далолатдир аслида", - деди Зеленский.

Россия жума куни ўз кучлари Соледарда назорат ўрнатганини айтиб чиқди, бу бир неча ой давом этган жанглардан кейин Москва учун камдан-кам муваффақият бўлади, бироқ Киев ўз қўшинлари шаҳарда ҳали ҳам жанг олиб бораётганини айтмоқда.

14:36 14.1.2023

Украин расмийлари яна ҳужумлар бўлиши мумкин демоқда

Черкас вилояти губернатори украиналикларни Россия шанба куни кечроқ яна йирик ракета зарбаси бериши мумкинлигидан огоҳлантирди ва аҳолини ҳаво ҳужуми сиреналари вақтида панага ўтишга чақирди.

Жанубий Николаев вилояти губернатори Виталий Ким Россиянинг 17 та "Ту" бомбардимончи самолёти ўз ҳаво базаларидан ҳавога кўтарилганини айтди. Унинг баёноти Киев ва Харьковда муҳим инфратузилма обеъктларига ҳаво зарбалари берганидан кўп ўтмай янграган.

14:14 14.1.2023

Украинага янги ракета ҳужуми

14 январь куни эрталаб Киев, Чернигов, Суми, Полтава ва Черкас вилоятларида ҳаво огоҳлантириш сиреналари янгради. Киевнинг Днепровский туманида портлаш овозлари эшитилмоқда. Маҳаллий маъмурият муҳим инфратузилма объектига зарба берилгани ҳақида хабар беради.

Киевда ракета парчалари нотурар жой ҳудудига тушган, деди Украина пойтахти мери Виталий Кличко.

Киев вилоятида Копилов қишлоғидаги турар-жой массивида (аниқ нима бўлгани ҳозирча номаълум) бўлди, деди президент девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко.

20:05 13.1.2023

Давлат Думаси спикери Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди

Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Жиноят кодексига Россия армиясини “обрўсизлантирган”и учун мамлакатни тарк этган россияликларнинг мол-мулкини мусодара қилиш бўйича ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.

Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раҳбари Андрей Клишас бу ғояни амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблайди, бироқ унинг сўзларига кўра, жиноий ҳуқуқбузарлик мазмунини белгилаш ва Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш зарур.

Россияда 2022 йил 21 сентабрда “қисман сафарбарлик” эълон қилинди. Кейин минглаб руслар мамлакатни тарк этишга қарор қилишди, улар Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркияга кетишди.

Сўнгги пайтларда Россияда юқори мартабали сиёсатчилар мамлакатни тарк этган фуқароларни “сотқинлар” деб атай бошладилар.

Собиқ президент Дмитрий Медведев уларни "кунлари охиригача" Россияга киритмасликни таклиф қилди ва Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин улар учун солиқларни ошириш зарурлигини эълон қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG