Линклар

Шошилинч хабар
16 март 2026, Тошкент вақти: 03:21

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:28 16.1.2023

Доғистонлик аскарлар Украинада жанг қилишдан бош тортди

Доғистондаги 136-мотоўқчилар бригадасининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчилари Украинада жанг қилишдан бош тортиб, бригаданинг Буйнакскдаги доимий базасига қайтишди.

Кавказ.Реалии сайти қўлга киритган суд материалларига кўра, ҳарбий хизматчи Заур Батирханов 2022 йилнинг март ойида фронтга жўнатилган.

Қўмондонлик тақдим этган ҳужжатларда Батирханов ва унинг бир неча хизматдоши, “махсус вазифаларни бажариш учун хизмат сафарида бўлган пайтида ўт очиш марраларини эгаллаш ҳақидаги буйруқни бажаришдан бўйин товлаган”и қайд этилган.

Батирханов билан бирга Украинадан қайтган ҳарбийлар аниқ сони очиқланмаган. Батирхановнинг ўзи қўпол интизомий қоидабузарликда айбланиб, ҳарбий хизматдан бўшатилган.

Аввалроқ Росгвардиянинг Қабирдин-Болқориядаги ходимлари, владикавказлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, Краснодардаги “Пластун” номли “омончилар” ротаси ходимлари ва бошқалар Украинада жанг қилишдан бош тортгани хабар қилинган эди.

Ҳуқуқ фаоллари жанг қилишни истамаган россиялик ҳарбийлар “ДХР” ҳудудидаги авахталарда сақланаётганини айтишади.

19:17 15.1.2023

Днепрда кўпқаватли уйга ракета ташланди

Қутқарувчилар, тамоман тўкилиб тушган 9 қаватли турар-жой вайроналари остидан омон қолганларни қидирмоқда.

Бу бинога 14 январь оқшом ракета ташланди. Айни шаклдаги ҳужумлар Украина бўйлаб давом этмоқда.

Днепр шаҳрига қилинган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафардан ошди.

Вилоят губернатори Валентин Резниченко жабрланган 73 кишидан 40 нафари шифохонада экани, улардан тўрт нафари реанимациядалигини маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар ходимларининг вайроналар остидан одамларни қутқаришни давом эттирмоқда.

"Қутқарув операцияси давом этмоқда. 40 дан ортиқ одамнинг тақдири номаълум. Ҳужум натижасида 72 хонадон вайрон бўлган, 230 дан ортиқ хонадонга зарар етган”, дея маълум қилди Резниченко.

Украина томони Россия 14 январнинг ўзида уч марта дрон ҳужумлари уюштиргани, 57 марта ракета зарбаси бергани ҳамда оғир қуроллар ёрдамида 69 марта зарба берганини билдирди. Украина кучлари 26 та ракетани уриб туширган.

Москва бу йирик ҳужумга ҳозирча изоҳ бермади.

19:15 15.1.2023

Кулеба: Россия ракета саноати «маҳв этиш» керак

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россиянинг ракета ва дронлар ишлаб чиқариш саноатини “маҳв этиш”га чақирди.

Кулеба Россия Днепр шаҳридаги кўпқаватли турар-жой биносига зарба берганидан сўнг Ғарбни Россиянинг ракета ва дронлар ишлаб чиқариш корхоналарини “ўлдирувчи” санкцияларни жорий этишга чақирди:

“Ҳар бир ракета зарбаси Россиянинг захираларини камайтиради, бироқ улар ҳануз янги ракеталар ишлаб чиқаришга қодир. Биз янги кенг кўламли санкциялар орқали уларнинг ракета ва дронлар ишлаб чиқариш саноатини маҳв эта оламиз ва шундай қилмоғимиз лозим. Мен “катта еттилик” мамлакатлари ва Евроиттифоқни Украина тарафидан таклиф қилинган зарур санкцияларни зудликда жорий этишга чақираман”.

19:15 15.1.2023

Ҳар икки тараф Соледар ўз назоратида эканини даъво қилмоқда

Айни пайтда, Украина шарқидаги фронтда шиддатли жанглар давом этар экан, ҳам Россия ва ҳам Украина, Соледар шаҳри назорати ўзида эканини ҳануз даъво қилмоқда.

Жумладан, Россия Мудофаа вазирлиги 13 январь куни Соледарни қўлга киритдик, деб баёнот берган, бироқ Киев буни дарҳол инкор қилганди.

Украина президенти Владимир Зеленский эса шарқда кураш давом этаётганини билдирган. Украина кучлари Соледар шимоли-ғарбида ўз позицияларини ушлаб турибди, деди президент.

Яъни, Украина томонига кўра, 46-ҳаво ҳужуми бригадаси жангчилари қуршаб олинган, бироқ ҳамон қаршилик кўрсатмоқда.

Украина Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Владимир Назаренкога кўра, украин қўшинлари русларни ўз позицияларидан "қувиб чиқариш"га киришган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган бу баёнотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG