Линклар

Шошилинч хабар
28 феврал 2026, Тошкент вақти: 06:05

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:19 2.8.2023

Киев ва Одесса яна ракета ва дрон зарбалари остида

2 августга ўтар кечаси рус ҳарбийлари шаҳид дронлари билан яна Киев ва Одессага ҳужум қилди: шаҳарларда тунда портлашлар янгради.

Киев расмийларининг хабар беришича, пойтахтга учаётган барча камикадзе дронлари уриб туширилган, Киев аҳолиси орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

"Дронлар гуруҳлари Киевга бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан кириб келди. Бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари томонидан барча ҳаво нишонлари - 10 дан ортиқ учувчи аппаратлар тезкорлик билан аниқланиб, йўқ қилинди", дея хабар тарқатди Сергей Попко, Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари.

18:38 1.8.2023

Батуми аҳолиси: "Россияликларга бизнинг мамлакатимизда жой йўқ!"

31 июл куни россиялик сайёҳлар билан Асториа Гранде круиз лайнери қайтиб кетаётиб, яна Грузиянинг Батуми портига етиб келди ва у ерда маҳаллийлар яна норозилик акциясини уюштиришди.

Одамлар Россия Грузиянинг 20 фоиз ерларини босиб олганини таъкидлаб: "Уларга бизнинг мамлакатимизда жой йўқ!" шиорларини кўтариб чиқишди.

Талабалар, мухолифатчилар ва жамоат фаоллари Батуми портига тўпланишди. Камида 10 киши ҳибсга олингани айтилди. Мана бу шахс эса норозилик билдираётган грузияликлар орасига кириб “Сенларга нима ёқмаяпти?! Ҳа, мен русман!” дея ҳайқиргани учун қувилди.

Асториа Гранде лайнери бортида 800 дан ортиқ асосан россияликлар бўлиб, улар Истанбул – Сочи йуналиши бўйлаб саёҳат қилмоқда.

Лайнер аллақачон 27 июл куни Батуми портига келиб кетганди. Ўша куни ҳам Батуми ва Тбилисида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар Россиянинг Украинага бостириб киришига норозилик билдириб, баъзи рус сайёҳларининг грузиялик журналистларнинг саволларига берган жавобларидан норози бўлишди. Интервюларда россиялик лайнер сайёҳлари 2008 йилда Грузия билан урушда Россиянинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини айтишган. Хусусан, шарҳлардан бирида “Россия Абхазияни грузинлардан озод қилди!” деган гап грузинлар ғазабини қўзғатиб юборди.

18:35 1.8.2023

Хитой "урушда фойдаланмаслик" учун дронларни экспорт қилишни 2 йилга тақиқлади

Хитой Савдо вазирлиги 1 сентябрдан бошлаб баъзи дронлар ва тегишли ускуналарга экспорт назорати жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Рейтерс ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Хусусан, дрон двигателлари, лазерлар, алоқа ва ҳимоя тизимларига чекловлар жорий этилмоқда. Назорат чоралари, шунингдек, ҳарбий мақсадларда экспорт қилинишининг олдини олиш учун баъзи фуқаролик дронларига ҳам таъсир қилади.

18:31 1.8.2023

Ўтган кун давомида Россияда ҳарбий комиссариатларга 11 марта ўт қўйилди

База телеграм канали хабарича, ҳодисалардан бири Санкт-Петербургда 53 ёшли эркак шаҳарнинг Марказий туманидаги ҳарбий хизмат кўрсатиш бўлимининг айвонига ўт қўйиб, сўнг машинасини шаҳар дарвозасидан бинонинг ҳовлисига ёриб ўтмоқчи бўлган.

Фонтанкага кўра, ўзини “ФСБ ходими Колесников” деб таништирган шахсдан телефон орқали ўт қўйиш ҳақида кўрсатма олгани айтилган ўт қўювчини ҳибсга олинди.

Шунингдек, ўша куни улар Калуга, Подолск, Можайск, Омск, Верхнеуралск, Копейск ва Россошдаги ҳарбий комиссариатларга ўт қўйишга ҳаракат қилишган. Ўт қўйганларнинг аксарияти бир кун аввал номаълум шахслардан қўнғироқ бўлгани, идораларга ўт қўйишга мажбурлашганини айтишмоқда.

Масалан, Россошда хавфсизлик кучлари 24 ёшли тарих ўқитувчисини қўлга олишди, унинг сўзларига кўра, телефон фирибгарлари уни ҳарбий комиссияга ўт қўйишни буюрган.

“Диққат, Москва” телеграм-каналининг хабар беришича, Подолскда ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига ўт қўйишга уриниш икки пенсионер томонидан содир этилган. Улар бино яқинида навбатчилик қилаётган хавфсизлик кучлари томонидан ушланган.

Аввалроқ Медиазона нашри Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан буён Россия Федерациясидаги ҳарбий муассасалар камида 113 марта ёқиб юборилгани ҳақида хабар берган эди. Ишларнинг ярмида ушбу ўт қўйишлар бўйича жиноий ишлар терроризмга оид моддалар (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси) бўйича тергов қилинган. Военкоматларга ўт қўйишда гумон қилиниб, хавфсизлик кучлари камида 102 кишини ҳибсга олган.

Медиазона хабарига кўра, Россия судлари аллақачон 31та иш бўйича ҳукм чиқарган. Шу билан бирга, 37 нафар ўт қўйган шахс 19 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG